Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Суяров Хусниддин Зокирович

(06.07.1989-01.05.2020)

III даражали сержант 1989 йил 6 июлда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. Оилали, икки нафар фарзандни тарбиялаган.

Болалигидан ҳарбий бўлишни орзу қилган Х.Суяров 2007 йилда Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилган. Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида шартнома асосида муҳандис-сапёр гуруҳи мутахассиси лавозимида хизмат қилган.

2020 йил 1 майда техноген фалокат натижасида Сардоба сув омборининг тўғонларидан бири ёрилиб кетган. III даражали сержант Х.Суяров Миллий гвардиянинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи таркибида Мирзаобод вилоятининг Учтом аҳоли пункти аҳолисини эвакуация қилиш бўйича тезкор қутқарув ишларида фаол қатнашган. Фуқароларни сув тошқинидан қутқариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган Хусниддин Суяров вафотидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан "Жасорат" медали ва Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан - I даражали "Намунали хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди.

 Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондонлиги Хусниддин Суяровнинг ўзи ўқиган Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги
4-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида барельфини ўрнатиш режалаштирилган.

Хотира – абадий, жасорат – мангу…

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси III даражали сержант Хусниддин Суяровнинг кўрсатган қаҳрамонлиги Мирзаобод вилоятининг Учтом аҳоли пункти аҳолиси, сафдошлари ҳамда барча яқинлари ва дўстларининг (миннатдор) хотирасида абадий қолади.

 

Text to speech