Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Янги Ўзбекистон мажмуасида жойлашган Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйилди / / Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди / / Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида байрамона тадбир ташкил этилди / / «Ваъда» номли бадиий фильмнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. / / Куч тузилмаларининг кинология соҳасидаги ҳамкорлиги // "Айдар-Арнасой кўллар тизими"да ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди // Маҳаллалар кесимида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида ҳамкорликдаги манзилли тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда // Нурафшон шаҳрида жойлашган Milliy gvardiya Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида "От спорти майдони" мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳарбий ватанпарварликга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда тизим фахрийлари иштирок этишди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Milliy gvardiya ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди // 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Республикамиз бўйлаб Milliy gvardiya тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида телемулоқотлар ташкиллаштирилди // Milliy gvardiya Жиззах вилояти бўйича бошқармасида “Ётоқхона, ошхона ва хизмат кўрсатиш бинолари” шунингдек, Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими “Маъмурий биноси”нинг тантанали очилиши Гвардиячиларга байрамона туҳфа бўлди // Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бугун, Янги Ўзбекистон боғида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш мусобақаси ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони бўйлаб “Отлар паради” бўлиб ўтди // Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда // Миллий гвардия тизими фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди. // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги тадбир ташкил этилди // Пойтахтимиздаги "Киночилар уйида" Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” фаолиятига оид “Ваъда” номли телесериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Суюнов Хазрат Кароматович

(01.06.1992 – 01.05.2020)

Оддий аскар 1992 йил 1 июнда Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган. Уйланган, бир нафар фарзандни катта қилган.

Х.Суюнов Ватанга содиқ ва ҳалол хизмат қилишни истаган ҳар бир инсон каби 2018 йилда Ўзбекистон Қуролли Кучлар сафига қўшилган. Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида шартнома асосида махсус вазифаларни бажарувчи отряд мергани лавозимида хизмат қилган.

2020 йил 1 майда техноген фалокат натижасида Сардоба сув омборининг тўғонларидан бири ёрилиб кетган. Оддий аскар Х.Суюнов Миллий гвардиянинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи таркибида Мирзаобод вилоятининг Учтом аҳоли пункти аҳолисини эвакуация қилиш бўйича тезкор қутқарув ишларида фаол қатнашган. Аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш вақтида кучли сув оқимида қолиб кетган.

Уч ой давомида ўтказилган фаол қидирувлар ижобий натижа бермаган. Шу муносабат билан, оддий аскар Х.Суюнов бедарак йўқолган деб эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган Суюнов Хазрат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан "Жасорат" медали ва Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан - I даражали "Намунали хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондонлиги Хусниддин Суюновнинг ўзи ўқиган Навоий вилояти Нурота туманидаги 10-сонли умумтаълим мактаб ҳудудида барельфини ўрнатиш режалаштирилган.

Хотира – абадий, жасорат – мангу…

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси оддий аскар Суюнов Хазратнинг кўрсатган қаҳрамонлиги Мирзаобод вилоятининг Учтом аҳоли пункти аҳолиси, сафдошлари ҳамда барча яқинлари ва дўстларининг (миннатдор) хотирасида абадий қолади.

 

Text to speech