Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари “Challenge Samarkand” халқаро мусобақаси доирасида ўтказилган триатлон чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритди / / Миллий гвардия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади / / “Янги Ўзбекистонда оила ва хотин-қизларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишнинг долзарб масалалари” мавзусида аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар иштирокида семинар бўлиб ўтди / / Тошкент вилоятида жойлашган Қуролли Кучлар жамоалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” ҳарбий лигаси кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди / / Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардиянинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари ва ходимлари орден ва медаллар билан тақдирланди. Ҳамкасбларимизни табриклаймиз! / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабуллари давом этмоқда / / Миллий гвардия тизимида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32-йиллигига бағишланган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” ғоясини ўзида мужассам этган тадбирлар давом этмоқда. / / Ҳар йили Наврўз байрами арафасида Сурхондарёда ўтказиб келинаётган халқаро чавандозлар мусобақасини юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил қилиш мўлжалланмоқда. Яккакурашлар бўйича салоҳиятни тўғри йўналтириш мақсадида барча спорт мактабларида қўл жанги тўгаракларини очиш белгиланмоқда. / / Юртимизда поло спорт турини ривожлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди / / Экология соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар Миллий гвардия ва ички ишлар органлари томонидан кўриб чиқилади / / Аёл ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия ходимларининг муаммо ва истаклари Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши томонидан ўрганилиб, ҳал этилмоқда / / Урганч шаҳрида “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан ўткир тиғли жисмдан жароҳатланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди / / Самарқанд вилоятида “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан 18 тоннадан ортиқ маҳсулот қўриқ остидаги корхона омборидан олиб чиқилаётгани фош этилди / / Тилла буюмлар дўконида ўғриликка қўл урган шахс қўлга олинди / / Фарғонада “Ёшлар куни” байрамига бағишланган тантанада оилавий болалар уйи фарзандлари иштирок етди / / “Меҳрибон” соғломлаштириш оромгоҳида 22- сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ўртасида “Гербим фахрим менинг” шиори остида расмлар танлови бўлиб ўтди / / 2-июль куни оилавий болалар уйлари фарзандлари Давлат герби қабул қилинган кунга бағишлаб “челлендж” ўтказдилар / / Оромгоҳ мавсумининг тантанали очилиши "Ёшлар куни" га бағишланди / / Хива шаҳрида оилавий болалар уйлари қизлари ўртасида “Ўзбегим қизлари” кўрик-танлови бўлиб ўтди / / Ўзбекистон терма жамоаси қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида 7 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритиб, умум жамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллади / / Фарғона вилоятида куч тузилмалари иштирокида Фавқулодда вазиятлар бўйича тактик ўқув машғулоти ўтказилди / / Қашқадарё вилоятида Миллий гвардия Хотин қизлар жамоатчилик кенгаши масъуллари ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бўлими ҳамкорлигида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди / / Жамоат хавфсизлиги университетда "Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, жамоаларда маънавий-руҳий муҳитни яхшилаш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди / / Мирзо Улуғбек туманида жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс ушланди / / Бухоро вилоятида ноқонуний балиқ овлаётган браконьерлар қўлга олинди / / Жамоат хавсизлик университети ёш офицерларининг битирувига бағишланган навбатдаги тантанали маросим бўлиб ўтди  / / Сирдарё вилоятида электроника дўконида ўғирлик содир этган шахс қўлга олинди  / / Фарғона минтақавий о ъқув марказида курсни битирганларга сертификатлар топширилди  / / Андижон вилоятида Миллий гвардия ҳамда куч тузилмалари билан биргаликда ёшлар учун Ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда // Пойтахтимизда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди // Жиззах вилоятида МИБ томонидан қидирувга берилган, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган фуқаро ушланди// Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятини якунлади//Табиатни муҳофаза қилишда Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилмоқда / /  Хоразм вилоятида заргарлик буюмларини ўғирлаганликда гумон қилинган шахс ушланди / / Ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ноқонуний йўл билан пул топишни ўйлаган шахс қўлга олинди  / / “Бўлинмаларда хизмат интизомини мустаҳкамлаш амалиёти, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олишнинг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди  / / "Ёш гвардиячилар" болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  фаолияти бўйича саволларга мактаб директори   Шукуров Иброҳим Рихсибоевичнинг жавоби // Давлатимиз раҳбарининг умумтаълим мактаблари битирувчиларига табриги  // “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди / / Фарғона вилоятида куч тузилмалари ҳамкорлигида тоифаланган объектларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича тактик-ўқув машғулотлари ўтказилди // Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Тошкент шаҳрида ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалий ижроси Шойҳонтохур туманида Миллий гвардия қўмондонлиги раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан таъминланмоқда.//Миллий  гвардия Тошкент Темурбеклар мактабида “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилди.//Сурхондарё  вилоятида мактаб ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшлари иштирокида навбатдаги ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди // Урганч шаҳрида қурилиш материалларини ўғирламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди //Оғир тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочишга уринган фуқаро ушланди//9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари томонидан маъданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди// Сардоба фожиаларида  қаҳрамонларча  ҳалок бўлган, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Суяров Хусниддин Зокировичнинг  Сирдарё вилояти Боёвут туманида таҳсил олган 4-сонли умумтаълим мактабида бюсти ўрнатилди // Тошкент вилоятида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида тадбир бўлиб ўтди // Миллий гвардия биринчилиги учун саралаш мусобақаси ғолиблари Самарқанд бўлиб ўтадиган финал босқичида учрашди // Ҳудудларда “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилмоқда // Функционал кўпкураш федерацияси томонидан «UZBEK RACE-2023» мусобақаси ўтказилди// “Темурбеклар мактаби” директори ўринбосари Тошкент ҳарбий академик лицейи битирувчилари учун яратилган имтиёзлар ҳақида айтиб ўтди. // Тошкент вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари янгиланган Конституциянинг мазмун-моҳияти ва унга ойдинлик киритиш бўйича ўтказилган тадбирларда иштирок этди  / / Ҳафтанинг ҳар жума куни соат 20.00 да YouTube да Сўраган эдингиз ... дастурини томоша қилишингиз мумкин  // Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида сайёр қабул бўлиб ўтди // Нукусда «Қўриқлаш» хизматининг афзалликлари ҳақида аҳолига сўзлаб берилди. // Навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатидир” мавзусига бағишланди. //Миллий гвардия Марказий девонида "Миллий Наврўз таомлари" кўрик танлови бўлиб ўтди//Айём муносабати билан Сурхондарё вилоятида “Улоқ-кўпкари” мусобақаси ўтказилди// Фарғона вилоятида "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин-жонажон Ўзбекистоним" шиори остида Ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди// Жиззах вилоятида ўтказилган сумалак сайли барчага байрамона кайфият улашди // Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарларни уйларига кузатиш маросими бўлиб ўтди / / Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев "Термиз" дала ўқув майдонида қўшинларнинг ўқувини кузатди / / Республика миқёсида ўтказилган "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари фаол иштирок этишди. / /Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони / / Фарғона вилоятида "хавфсиз ҳудуд" ва "хавфсиз шаҳар" профилактик тадбирлари давом этмоқда / / Андижон вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди. / / Хоразм вилоятида ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Қорақалпоғистон Республикасида "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир" мавзусида ўқувчи ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди. / / Пойтахтимизнинг Олмазор туманида Миллий гвардия қўмондони бошчилигида "Яшил макон" умуммиллий акцияси доирасида кўчат экиш ишлари бошланди // Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларида "Очиқ эшиклар куни ва ёш авлод учун спорт тадбирлари ўтказилмоқда. // Миллий гвардиянинг Telegram канали орқали ёшлар бўш вақтларини қандай ўтказганлиги ҳақидаги репортажни томоша қилинг //Хоразм вилоятида Миллий гвардия қўмондони бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан давлатимиз раҳбари топшириқлари ижроси таъминланмоқда // Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари томонидан ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" ва спорт тадбирлари ташкил этилди // Жорий йилнинг 6 февраль куни Миллий гвардия қўмондони бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида ўз фаолиятини бошлади // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг "Тошкент зеболари" рақс ансамбли Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли фестивалда иштирок этди // Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди // Миллий гвардия Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида пойтахт ёшлари ва уюшмаган ўсмирлар иштирокида "Ҳарбий ватанпарварлик" тадбири ташкил этилди // "Маънавият ва маърифат ишлари аълочиси" кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали топширилди //  16—22 январь кунлари Тошкент шаҳрининг Миллий гвардияга бириктирилган бешта туманида 41581 та турар-жой ва ижтимоий объектларда электр таъминоти тикланди // Миллий гвардиянинг барча ҳудудий бўлинмаларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларни ошириш юзасидан чора-тадбирлар ўтказилмоқда//Миллий гвардиянинг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейида ҳарбий соҳада илғор педагогик тажрибани оммалаштириш усулларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди // Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармасида ёшлар учун очиқ эшиклар куни ўтказилди "Темурбеклар мактаби" Ҳарбий академик лицейларда илғор педагогик тажрибани оммалаштириш усулларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди // Президент: "Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ бўлиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф билан адо этаётган баҳодир ва довюрак ҳарбийларимизга Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!" / / Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Президент хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 17 нафар ҳарбий хизматчиси ва ходимлари Президент Фармони билан орден ва медаллар билан тақдирландилар . Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан ҳамкасбларимизни табриклаймиз! / / Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига янги хонадон калитлари топширилди  / / Президент Фармонига асосан  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мукофотланди / / Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган Қуролли кучлар чемпионати учун қўл жанги мусобақалари ғолиблари тақдирланди / / Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида "Миллий гвардия ва ёшлар" мавзусида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби прокуратура ходимларини касб байрами билан чин дилдан табриклайди! / / Миллий гвардия Марказий девонида ҳарбий интизомнинг ҳолати ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган кенгайтирилган видеоконференция бўлиб ўтди / / Республика миқёсида "Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир" шиори остидаги ватанпарварлик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари томонидан "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" номли услубий қўлланма нашрга тайёрланди / / "Коррупция ва терроризмга қарши курашда маънавиятнинг ўрни" мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди//Бухоро вилоятида"ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди" шиори остида хайрия тадбири ўтказилди./ /  Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети "Жисмоний тайёргарлик ва спорт" кафедраси ўқитувчиси Ф. Салимовнинг илмий мақоласи "FRANCE international scientific-online conference: "SCIENTIFIC APPROACH TO THE MODERN EDUCATION SYSTEM" республика илмий-услубий конференция журналида чоп этилди / / Миллий гвардия бўлинмаларида ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда / / Қувноқлар ва зукколар кўрик-танлови финал босқичида Жамоат хавфсизлиги университетининг "ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР" жамоаси фахрли 3- ўринни қўлга киритди. / / Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган QATAR CUP халқаро мусобақада Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Достон Ёқубов олтин медални қўлга киритди / / Республикамиз бўйлаб болаларга Президент совғалари топширилди ва байрамона кайфият улашилди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг янги йил табриги / / Йил сарҳисоби ва Янги йилга билдирилган эзгу тилаклар/ / пиротехника хавфлари ҳақида огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирманг, болаларнинг соғлиғига хавф солманг, уларга пиротехника, оташин, оташин ва бошқа пиротехника буюмлари билан кўнгил очишга имкон bering. Эҳтиёт ва ҳушёр бўлинг! Янги йилни байрамона кайфиятда кутиб олинг! / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси // Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда 2023 йил "Инсонга ғамхўрлик ва сифатли таълим йили"деб эълон қилинди. // "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди / / Чекка ҳудудларда аҳоли, ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун арзон нархларда ярмаркалар ташкил этилди / / Миллий гвардия қўмондони Тошкент автобус йўналишларида ҳарбий хизматчи ва ходимларга бириктирилган (1, 2 ва 5-сонли) автотураргоҳлар йўловчиларининг фикр ва мулоҳазаларини тинглаб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берди //Конституциямизнинг 30 йиллиги арафасида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди / / Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” акциясида иштирок этди / / Самарқандга Нурафшон шаҳридан йўлга чиққан қорабайир отлари карвони етиб келди / / Амударё туманида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари эҳсон қутисини ўмармоқчи бўлган босқинчини қўлга олдилар / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари пиротехника воситалари савдосига чек қўйишда давом этмоқда / / Навоий вилоятида жойлашган дала ўқув полигонида офицерлар таркиби иштирокида ўқув йиғини ўтказилди / / Халқаро ногиронлар кунида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари имконияти чекланган болалар учун тадбир ташкил этдилар / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Баҳодир Жалолов америкалик рақиби устидан нокаут ҳисобида ғалаба қозонди / / Республикамиз бўйлаб пиротехника воситалари савдосига қарши ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар давом этмоқда / / Олтиариқ туманида топилган эски "снаряд" зарарсизлантирилди/ / Ноқонуний йўллар орқали олиб ўтилган маиший техникалар аниқланди / / Пора эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс жиноят устида қўлга олинди / / Фарғона вилоятида катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди/ / Тошкент, Фарғона, Жиззах минтақавий ўқув марказларида навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ходимларга сертификатлар топширилди/ /Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг ахборот технологиялари соҳасидаги илғор ғоялари қўллаб-қувватланмоқда/ / Қўл жанги ва бокс бўйича Осиё чемпионатлари, шунингдек,"Янги нафас" югуриш мусобақаси ғолиблари Миллий гвардия қўмондони томонидан тақдирланди / / Навоий вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди / / Пиротехника воситалари савдосига қарши профилактик тадбирлар ўтказилмоқда/ / Миллий гвардия қўмондони раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.  / / Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида қўл жанги бўйича Осиё чемпионатида зафар қозонган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди // Қўл жанги бўйича Осиё чемпионатида спортчиларимиз 6 олтин, 3 кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Табриклаймиз! // Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган "Янги нафас"  спорт мусобақаси 1300га яқин спортсеварларни бирлаштирди // Тиббиёт ходимлари куни  муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Ўз O'z Ру En

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТАРИХИ ВА ФАОЛИЯТИ

Ўзбек давлатчилиги тарихи ва тараққиётининг барча босқичларида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳамда давлат объектларини қўриқлаш муҳим вазифа ҳисобланган. Тарихий манбаларда соҳага доир қабул қилинган ҳужжатлар асосида, мамлакатда ички хавфсизликни таъминлаш мақсадида фаолият олиб борган тузилмаларнинг номи, бошқарув структураси, вазифалари ва хизмат фаолияти доимий равишда ўзгариб борганлиги кузатилади.

Бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли тинчлиги хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ички қўриқлаш каби вазифаларни амалга ошираётан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тарихи айнан шу соҳага оид фаолият билан шуғулланувчи бошқа куч тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таркибида бошланган.

«Гвардия» сўзи – қўриқламоқ, сақламоқ деган маънони англатади. Гвардия дастлаб ҳарбий бошлиқнинг шахсий соқсичи вазифасини ўтаган бўлса, кейинчалик гвардиядан жанговар куч сифатида фойдаланила бошланган ҳамда бу сўз қўшинларнинг алоҳида сараланган қисмини англата бошлади.

Гвардия мазмунидаги аскарий қисм Ўрта Осиё халқларида ҳам мавжуд бўлган. Масалан, Сомонийлар давлати қўшинида “турк ғуломлари”, Амир Темур қўшинининг баҳодирлар” қисми шулар жумласидандир.

Тарихий маълумотларда жандарм туркумидаги бундай қўшин туридан жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ички қўриқлаш мақсадида фойдаланилганлиги маълум.

1918 йил 28 ноябрда Туркистон Республикасида Ички ва ташқи ишлар комиссарлиги ташкил этилиши билан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган давлат органлари фаолиятида янги давр бошланди.

1919 йил 28 майда РСФСР Ишчи ва деҳқон мудофааси Советининг Фармони билан Республика Ички қўриқлаш қўшинлари ташкил этилди.

Туркистонда Ички қўриқлаш қўшинлари (ИҚҚ)ни тузиш зарурияти вужудга келиши билан, 1920 йил 29 апрелда Туркистон Республикаси Комиссарлар Советининг 33-сонли махсус Қарори билан Ички ишлар Комиссарлиги таркибида Ички қўриқлаш қўшинлари штаби тузилди.

Кейинги йилларда БХСР (Бухоро халқ совет республикаси) ва ХХСР (Хоразм халқ совет республикаси) давлатларида ички ишлар халқ нозирлиги ташкил этилган бўлиб, улар жамоат тартибини сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, шаҳарларни қўриқлаш каби вазифаларни бажаришган бўлиб, мамлакатларнинг ички тартибини сақлашга масъул бўлган.

Масалан, 1921 йил 18 майдан 23 майга қадар ўтказилган Бутунхоразм советларининг II-қурултойида, шунингдек, ХХСР Ижроия Қўмитасининг 1921 йил 26 майдаги “Ички ишлар халқ нозирлиги ташкил этиш ва Файзраҳмон Вайсовни Ички ишлар халқ нозири этиб тайинлаш тўғрисида”ги Қарори билан ХХСР Ички ишлар халқ нозирлиги ташкил этилди.

1923 йилда СССР Халқ комиссарлари Кенгаши ҳузурида Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси ташкил этилиб, давлат ички қўриқлаш масалалари ушбу ташкилот томонидан тартибга солинган.

1924 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон ҳудудида Ички қўшинлар таркибида қоровул қўшинлари сифатида ташкил топган.

Туркистонда тузилган Ишчи-деҳқон милицияси жамоат тартибини сақлаш ишларида ҳам фаол бўлиб, 1925 йил 1 декабрда “Ўзбекистон ССРнинг Совет Ишчи-деҳқон милицияси ҳақида Низоми” қабул қилинди.

Жамоат тартибини сақлаш мақсадида 1934 йил 10 июлда СССР Марказий ижроия қўмитаси қарори билан Ички ишлар халқ комиссарлиги (ИИХК) қайта ташкил этилиб (дастлаб 1917 йил 9 ноябрь ташкил этилган) Ички қўшинлар унинг таркибига киритилди.

1937 йилда ИИХКнинг Чегара ва ички қўшинлар бош бошқармаси тузилиб, унинг иттифоқ республикаларидаги бўлимлари ташкил этилди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ИИХК Ички қўшинлар таркибида ўзбекистонликлар ҳам фаолият олиб боришган.

Одатда, иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий қисм ва ҳарбий хизматчиларнинг унвонларига гвардия, гвардиячи сўзлари қўшилганлигига гувоҳ бўламиз. Аслида бунинг Ички қўшинларга бевосита дахли бўлмасдан, уруш йилларида чидамли, уюшган ва интизомий аскарий қисмларга фахрли гвардия унвонини бериш анъанаси мавжуд бўлиб, бундай унвонга СССР Қуролли Кучларининг аксарият қўшинлари таркибидаги қисм ва ҳарбий хизматчилар сазовор бўлишган.

Масалан, 1941 йил 21 сентябрда 1-нчи Москва мотолаштирилган ўқчи дивизиясига, 26 сентябрда эса 64-нчи, 107-нчи ва 12-нчи ўқчи дивизияларга гвардия унвони берилди. 1941 йил 11 ноябрда 4-нчи танк бригадасига, сал ўтмай, 18 ноябрда – 316-нчи ўқчи дивизия гвардия унвонини олди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида СССР ИИХК Ички қўшинларининг ички қўриқлашга оид айрим қисм ва бўлинмалари Ўзбекистонда ташкил этилган бўлиб, жумладан, Тошкент шаҳрида10-мотоўқчи полк, ИИХК темирйўл иншоотларини қўриқлаш қўшинларининг 30-бригадаси (Туркистон-Сибир, Тошкент ва Ашхободдаги темирйўл объектларини қўриқлаш бўйича), ИИХК конвой қўшинларининг 1 полк ва 2 алоҳида батальондан иборат 47-бригадаси, ИИХК Ички қўшинларининг темир йўллар ва алоҳида муҳим ишлаб чиқариш корхоналарини қўриқлаш бўйича 30-бригадаси, Қўқон шаҳрида эса 19-Қизил байроқли кавалерия полки фаолият юритган.

1942 йил Тошкентда ИИХК Ички қўшинларининг 162-ўқчи дивизияси ташкил этилган. Дивизия 18 та тузилмани ўз ичига олиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида СССР 3-гвардия армияси, 6, 13, 65, 70-армиялари таркибида Марказий, Белоруссия, 1-Украина, 2-Белоруссия фронтларидаги жангларда иштирок этишган.

Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ва кўплаб орден ва медалларга сазовор бўлган Б.Х.Сирожиддинов, Л.А.Тройнин, Г.П.Шимко, Х.Х.Убайдуллаев, А.П.Топчий, С.Н. Булычев, И.П.Рамащенко, Е.С.Соколовскийлар урушдан кейинги йилларда Ички қўшинлар сафида раҳбар лавозимларда фаолият олиб боришган.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2021 йил 27 октябрдаги буйруғига асосан, Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари Россия Федерацияси Москва шаҳрида жойлашган Россия давлат ҳарбий архивида бўлишди.

Архивда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан амалга оширилаётган хизмат вазифалари билан шуғулланган тузилмаларнинг 1918-1960 йиллардаги тарихига оид муҳим маълумотлар ўрганилди (Мазкур даврга оид маълумотлар Ўзбекистондаги архивларда учрамайди);

Хусусан, Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларигача фаолият кўрсатган ва жамоат хавфсизлигини сақлаш ишларига масъул бўлган 88-конвой дивизиясининг 1939-1960 йилларга оид маълумотлари қўлга киритилди;

ИИХК ички қўшинларининг турли бўлинмаларида хизмат қилган, иккинчи жаҳон урушидаги жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этган, тақдирланган қаҳрамонлар (Х.Сулаймонов, Н.Қурбонов, Т. Умаров, И.Комбаров, Н.Авидов М.Тонкачаев, Т.Бабаев) ҳақида маълумотлар қўлга киритилди;

Иккинчи жаҳон уруши арафасида Ўзбекистонда тузилган, кейинчалик бошқа шаҳарларга кўчирилган ИИХК Ички қўшинларининг тузилмалари, айниқса Тошкент ва Фарғона шаҳарларида тузилган полклар ҳақида илгари учрамаган маълумотларга эга бўлинди;

Қўриқлаш органлари бўйича маълумотлар (хусусан темир йўлларни қўриқлаш)га эга бўлинди, айниқса ИИВ қўшинларининг Тошкент шаҳрида жойлашган темир йўлларни қўриқлаш бўйича 24-алоҳида ўқчи батальонининг 1932-1946 йилларга оид тарихи бўйича маълумотлар қўлга киритилди.

Урушдан кейинги йилларда СССР ИИВ ИҚ қайтадан ислоҳ қилиниб, унинг республикалардаги фаолиятлари кенгайтирилиб, Ўзбекистонда бу даврда соҳа фаолиятида Б.Х. Сирожиддинов, А.М. Чекмарёв, С.К. Иванов, Н.В. Цицилин, А.И. Еветигниев, Ф.К. Шпак, А.У. Джураев, А.Атаев, И.Г. Александров, М.Ф. Котюхин, И.А. Салимов, С.М. Сахатов ва бошқа кўплаб  ҳарбий хизматчилар фаол  иштирок этганлар.

1954 йил март ойида Тошкент шаҳрига Иттифоқ конвой қўшинлари 10-бўлими бошқармасининг кўчириб келтирилиши Ўзбекистонда Ички қўшинларнинг доимий фаолияти йўлга қўйилишининг асоси бўлди.

СССР Министрлар Советининг 1960 йил 13 январдаги № 4416-сонли Қарори асосида, СССР ИИВнинг Ички ва конвой қўшинлари Бош бошқармасининг тугатилиши муносабати билан Ўзбекистон ССР ҳудудига жойлаштирилган ҳарбий қисмлар ЎзССР ИИВ юрисдикциясига ўтказилди.

Урушдан кейинги йилларда жамоат тартибини сақлаш ишларида кўнгилли халқ дружиналари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1959 йил 30 сентябрдаги “Жамоат тартибини сақловчи Кўнгилли халқ дружиналари тўғрисида Низом” асосида мамлакат ички тартибини сақлашдаги роли белгилаб берилди.

1962-1968 йилларда Иттифоқ республикаларида Жамоат тартибини сақлаш вазирликлари ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон СССР Жамоат тартибини сақлаш вазирлиги тасарруфида Ички қўшинлар, ички ва конвой қўриқлаш қўшинлари фаолият юритган. 3-даражали ички хизмат генерали Х.Яхъяев ЎзССР жамоат тартибини сақлаш вазири сифатида фаолият юритган.

СССР ЖТСВ (Жамоат тартибини сақлаш вазирлиги)нинг 1967 йил 9 январидаги № 001 сонли буйруғи билан 1967 йил февралда конвой қўшинларининг 10-бўлими асосида СССР ЖТСВ нинг Ўрта Осиё бўйича 62–Ички қўшинлар, Ички ва конвой қўриқлаш бўлими Бошқармасига айлантирилди.

СССР ИИВнинг 1968 йил 28 ноябрдаги № 0055 сонли буйруғи билан Ўрта Осиё бўйича Ички ва конвой қўриқлаш қўшинларининг 62-бўлими СССР ИИВнинг 88–конвой дивизияси (7476 ҳарбий қисм, Тошкент шаҳри) деб қайта номланди.

88-конвой дивизияси (илгариги 10-бўлим, 62-бўлим) ташкил этилганда, унинг таркиби дивизия бошқармаси (74 нафарлик шахсий таркиб), 582, 583, 584, 585, 586 конвой полклари, 68 алоҳида мотоўқчи батальони, ўқув батальони, 32 (Тошкент ш.), 33 (Душанбе ш.), 34 (Ашхабод ш.) алоҳида махсус моторлашган милиция батальонларидан иборат бўлган.

Дивизияни 1960-1980 йилларда генерал-лейтенант Б.Х.Сирожиддинов (штаб бошлиғи п-к Тройнин, п-к Соколовский), 1981-1987 йилларда генерал-майор В.Д.Солодков (штаб бошлиғи п-к Ю.А.Осипян) 1988-1990 йилларда полковник Ю.А.Балаханов (штаб бошлиғи п-к М.П.Салютин), 1990-1991 йилларда полковник М.П.Салютин (штаб бошлиғи п-к А.С.Рыбка), 1991-1992 йилларда полковник А.С.Рыбка (штаб бошлиғи п-к Ю.А.Семенов) бошқарган.

СССР Президентининг 1991 йил ноябрдаги Фармони ҳамда СССР Ички ишлар вазирининг 1991 йил 28 ноябрдаги “Ички қўшинларнинг конвой, махсус моторли милиция қисмларини иттифоқ республикалари тасарруфига ўтказиш тўғрисида”ги № 84 сонли буйруғи асосида 88 конвой дивизияси Ўзбекистон Республикаси ИИВ тасарруфига ўтказилди ва 88 дивизия деб қайта номланди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг мустақиллик давридаги тарихи қатор ислоҳотларда ўз аксини топди.

«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунга, «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳақида»ги 1991 йил 21 декабрдаги Шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 январдаги “СССР Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари ва ўқув юртлари тўғрисида” ПФ-318-сон Фармони асосида СССР Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қўшилмалари, алоҳида қисмлари ва бўлинмалари Ўзбекистон Республикасининг юрисдикциясига олинди ва республика Ички ишлар вазирлиги қарамоғига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 январдаги № 32 сонли Қарори (Ҳужжат 04.05.2018 йилда ўз кучини йўқотган) асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар бошқармаси бошлиғи лавозими таъсис этилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» 1991 йил 31 августдаги Қонунининг олтинчи моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 январдаги 29-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва эркинликларини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 3408-ҳарбий қисми негизида Ўзбекистон Республикасининг Миллий Гвардия бригадаси тузилди ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (62814 ҳарбий қисм) тасарруфига ўтказилди.

1999 йилдан кейин Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлар фаолиятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилдаги бир қатор қарорлари асосида Ички қўшинлар таркибида махсус бўлинмалар ташкил этилди ва уларнинг фаолияти тегишли ҳуқуқий асослар билан тартибга солинди.

2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ички қўшинларининг махсус бўлинмалари негизида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таркибида терроризмга қарши курашиш бўйича махсус бўлинма ташкил этилди ва Ички қўшинларнинг келгуси тақдири Мудофаа вазирлиги тизими билан боғланди.

Бу даврда Терроризмга қарши кураш бўйича махсус бўлинмага генерал-майор Н.И.Усманбеков, генерал-майор Р.О.Эминжанов ва генерал-майор Исабаевлар раҳбарлик қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йилдаги қатор фармонлари асосида махсус бўлинмаларнинг низомлари тасдиқланиб, алоҳида тузилмаларга оид комплекс масалалар тартибга солинди. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан мазкур бўлинмалар фаолияти такомиллаштирилди ва ҳудудий хусусиятларни инобатга олган махсус бўлинмалар таркибида алоҳида тузилмалар ташкил этилди.

Мазкур тузилма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилдаги Қарори асосида ном ва тузилма жиҳатдан ўзгартирилиб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таркибида ички вазифаларни бажаришга масъул бўлинма сифатида қайта ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги қарори асосида “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ, шунингдек, турли ноқонуний хатти-ҳаракатлар, жиноятлардан хабардорлик ва уни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар, қонунларга қарши хатти-ҳаракатлар ва мамлакат хавфсизлигига таҳдидларни олдини олишда Ички ишлар вазирлигининг жанговар хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таркибидаги ички вазифаларни бажаришга масъул бўлинма Ички ишлар вазирлигининг таркибига ўтказилди ва айни масалаларга масъул этиб белгиланди.

Ички қўшинларнинг кейинги тақдири эса, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир вазифаларга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролл Кучлари қўшинларининг махсус тури ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ташкил этилиши билан боғланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яxлитлиги ва давлат суверенитетини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ички вазифаларни бажарувчи бўлинмаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг махсус бригадаси базасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гварлияси фаолиятини тартибга солиш мақсадида 2020 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги 647-сонли Қонуни қабул қилинди ва 2021 йилнинг 17 май кунидан расман кучга кирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги Фармони билан генерал-майор Р.М.Джураев Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган. 

Қўриқлаш хизмати фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги 555-сонли Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига ўтказилди.

Қарор асосида қуйидагилар Қўриқлаш хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланган:

давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини шартнома асосида қўриқлашни ташкил этиш;

давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш, қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш, идоравий қўриқлаш бўлинмалари объектларида ички режим ва рухсат бериш режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;

қўриқланаётган объектларда ички режим, рухсат бериш режимлари ва мол-мулкни қўриқлашни, жамоат тартибини сақлашни ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашишни таъминлаш;

қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш, қўриқлаш воситалари ва тизимларини қўллаш соҳасида ягона техник сиёсатни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича самарали назоратни амалга ошириш;

аҳолининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизматидан фойдаланишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш мазмунидаги тарғибот-ташвиқот чора-тадбирларини амалга оширишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қуйидаги хизмат турлари орқали ишончли қўриқланишини таъминлайди:

- техник қўриқлаш марказлари иштирокида;

- саф бўлинмалари ёрдамида;

- ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмалари орқали;

- қоровул бўлинмалари иштирокида;

- ташвиш тугмалари ёрдамида;

- кўп қаватли уйлардаги хонадонларни ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари орқали қўриқлаш;

- кириб-чиқиш назорати ва бошқарув қурилмалари билан ишлаш;

- кабелли коллекторлар ва магистраллар қурилмаларини қўриқлаш;

- узоқ масофалардан аниқлайдиган қурилмалар ёрдамида объектларни қўриқлаш;

- телефон алоқаси мавжуд бўлмаган жойларда GSM уяли алоқа каналлари орқали қўриқлашни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4997-сон Қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этиш этилди.

  

Миллий гвардия тарихига оид маълумотлар тўлдирилмоқда!!!

 

Text to speech