Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” деб номланган китоб тақдимоти ўтказилди / / Миллий гвардия тизимларида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи аёллар ҳам “Хон атлас” фестивалида фаол қатнашиб, миллий мерос даражасидаги либосларимиз тарғиботига ўз ҳиссасини қўшмоқда  / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг навбатдаги битирув ҳамда қасамёд қилиш тадбири бўлиб ўтди / / Республикамиз бўйлаб барча мактабларда "Мустақиллик дарслари" бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлик университетида биринчи босқич курсантларининг Ватанга қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди // Президент Шавкат Мирзиёевнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати  / / Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан республикамиз бўйлаб бугун эрталабдан барча умумтаълим мактабларида тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари томонидан мактаблар ва уларнинг атрофида хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар ташкиллаштирилди / / Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари учун маданий-маърифий кўнгилочар тадбир ташкил этилди / / Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Фарғонадаги экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидаги 7 қаватли янги уйлардан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга хонадонлар калитлари топширилди / / Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи / / 1991-йил 31-август - Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни / / Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун ташкиллаштирилган байрамона тадбирда давлат мукофотлари ҳамда идоравий мукофотлар ўз эгаларига топширилди / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда  мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширди / / Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остидаги тадбирлар Миллий гвардия бўлинмаларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда // Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Жамоат хавфсизлиги университетини бориб кўрди / / Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказида Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди / / Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар югуриш марафонида қатнашишди / / Миллий гвардия Ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини  ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом этмоқда  //  Миллий гвардияси бўлинмаларида “Энг илғор фельдшер” кўрик танловининг якуний  //  Республикамиз бўйлаб «Маҳалла обод — юрт обод» шиори остида ўтказилаётган ҳашарда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этмоқда. // Хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимлар хотирланди / / Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди / / Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида “Энг улуғ, энг азиз” мавзусида иншолар танлови ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Она диёр – ранглар жилосида” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асари танловлари ўтказилди / / Қорақалпоғистон Республикасида ўқувчи ёшлар иштирокида "Очиқ эшиклар" куни ташкил этилди / / Миллий гвардия шахсий таркибининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши масалалари аёл ҳарбий хизматчи ва ишчи хизматчилар иштирокида муҳокама қилинди // Миллий гвардия Тошкент шаҳри бойича бошқармасида ўтказилган очиқ эшиклар куни ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди // Жиззах вилоятида Миллий гвардия инспектор-психологлари ва ФВВ ходимлари ҳамкорлигида сув ҳавзалари мавжуд ҳудудлар кўздан кечирилиб, маҳаллалар бўйлаб ўқувчи ёшлар билан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. // Чирчиқ дала ўқув полигонида Миллий гвардия ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида “Моҳир ўқчи” кўрик-танлови ўтказилди //  Миллий гвардия ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида оромгоҳларда болалар учун тадбирлар ташкил этишда давом этмоқда 

Ўз O'z Ру En

1. Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг тактик қўмондонлиги.

2.Миллий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш

3. Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш

4. Аниқловчи ва қўриқловчи электрон тизимларни ташкил этиш ва фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислиги

5. Ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва бошқаришнинг қўмондонлик-муҳандислиги

 


 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи, рег. № МЮ 3223, Қабул қилинган сана 28.02.2020, Кучга кириш санаси 28.02.2020

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига номзодларни ўқишга қабул қилиш бўйича қисқача

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида амалга оширилади.

Институт курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:

ҳарбий-профессионал йўналиш;

дастлабки танлаш;

ҳарбий-профессионал танлаш;

тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.

Институтга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

Фуқаро ёшлар ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга ариза билан, ҳарбий хизматчилар таркибидаги номзодлар ўз хизмат ўташ жойига билдирги билан мурожаат қилади.

Номзодлардан аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 1 февралидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.

Фуқаро ёшлар томонидан мудофаа ишлари бўйича бўлимларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

паспорт (ҳарбий гувоҳнома) нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

чақирилувчининг чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома ҳамда маълумотнома;

ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишлаётган бўлса);

ота-онасининг Институтга ўқишга киришига розилик хати;

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, академик лицейлар ва ўрта махсус профессионал таълим) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);

яқин қариндошлар орасида вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномасининг нусхаси;

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

давлат сирларидан фойдаланишга ижозат беришнинг тегишли шакли учун зарур бўлган ҳужжатлар;

номзоднинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органидан жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги ва судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома (ҳарбий хизматчилар мазкур маълумотномани тақдим қилиши талаб этилмайди).

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чақирилувчининг чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.

Ҳарбий хизматчилар таркибидаги номзодлар томонидан ўз хизмат ўташ жойига юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Институтга ўқишга киришга тавсияловчи ҳужжатлар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга — ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга эса — ҳарбий қисмнинг аттестация комиссияси йиғилиш баённомасидан кўчирма);

Давлат сирларидан фойдаланиш учун тегишли шакл бўйича ижозатнома (рухсатнома) мавжудлиги тўғрисида маълумотнома (фақат тегишли шакл бўйича ижозатнома (рухсатнома)си мавжуд бўлганлар учун);

ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва бўлинмаларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан берилган илтимоснома.

Дастлабки танлаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш

Дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

Дастлабки танлаш тадбирлари қуйидаги икки босқичда ўтказилади:

а) биринчи босқич фуқаро ёшлар учун — яшаш жойидаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда, «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчилари учун — улар жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда, ҳарбий хизматчилар учун — ўз хизмат ўташ жойида 1 февралдан 31 мартга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш.

б) иккинчи босқич фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчилар учун мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда 1 апрелдан 31 майга қадар амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш.

Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилгандан сўнг тегишли мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан 10 июнга қадар Институтга юборилади.

Номзодлар билан ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш

Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 1 июнга қадар ҳарбий- профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва мудофаа ишлари бўйича бошқармаларга юборилади.

Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) номзодларни режа-жадвалга мувофиқ ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради ва уларни белгиланган муддатларда Институтга тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.

Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари июнь ойида Институтда ўтказилади.

Ҳарбий-профессионал танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ёзма иш (диктант);

компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

Тест синовлари

Тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги
141-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.

Институтга қабул қилиш

Институтга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Институтнинг қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади.

Институтга ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматчилар ва махсус унвонга эга бўлган ходимларга ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.

Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи
ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўриб чиқилади.


ЎСМИРЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ ХАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ УЧУН КАДРЛАР ЗАХИРАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сонли қарори


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, №971, Қабул қилинган сана 29.11.2018, Кучга кириш санаси 30.11.2018


 

Text to speech