Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг “8-март – халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли сафдошлар, азиз аёллар ва қадрли опа-сингиллар!

Оила ва жамият устуни, ҳаётимиз файзи ва кўрки бўлган аёлларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган.

Юртимизда баҳор нафаси ва байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда эзгулик ва гўзаллик байрами “8-март – халқаро хотин-қизлар куни” билан барча аёл ҳарбий хизматчиларни, муҳтарама оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз ва дилбар қизларимизни самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга муносиб эътибор қаратилиб, уларнинг давлат ва жамият ҳаёти, илм-фан, таълим-тарбия, тадбиркорлик, айниқса ҳарбий соҳада фаолият олиб бораётгани ва эркаклардан кам бўлмаган натижаларга эришаётгани барчамиз учун қувонарли ҳолдир.

Муҳтарам Президентимизнинг “Маълумки, ҳар қандай жамият ва давлатнинг қай даражада халқпарвар ҳамда адолатли экани унинг хотин-қизларга бўлган муносабати ва ғамхўрлиги билан белгиланади” деган чуқур маъноли сўзлари аёлларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни инсоний бурчимиз эканлигини эслатиб туради.

Миллий гвардия сафларида машаққатли ва шарафли бурчларини бажариб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга, жамоат тартибини сақлашга, шунингдек, ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ва уларга таълим беришга, бизни саломатлигимизни асрашга муносиб ҳисса қўшаётган барча бўғиндаги фидойи гвардиячи аёлларимизни, азиз опа сингилларимизни хизматларини юксак қадрлаймиз.

Келгусида ҳам оила юмушлари, фарзанд тарбияси билан бирга, сафларимизда фидокорона хизмат қилаётган опа-сингилларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялаш масаласи доимо эътиборимиз марказида бўлади.

Сиз, азиз ва мўътабар опа-сингилларимизни яна бир бор 8-март Халқаро хотин-қизлари куни байрами билан чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

 Ҳурмат билан!

Миллий гвардия қўмондони

генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевич

Text to speech