Қирғизистон Республикасида спортнинг "Pencak Silat" жанг санъати тури бўйича бўлиб ўтган Халқаро мусобақада Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари ғолиб бўлиб, Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди
Жорий йилнинг 16-25 июнь кунлари Қирғизистон республикаси Иссиқкўл вилоятида спортнинг "Pencak Silat" жанг санъати тури бўйича ўтказилган "Қирғизистон жавоҳири" 7-Халқаро мусобақада Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Муқанна Бобоева ҳамда Дилбар Мазарифовалар барча рақибларидан устун келган ҳолда, биринчи ўринни эгаллади ва Малайзияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.
Сафдошларимизни ушбу юксак ғалаба билан муборак этиб, келгуси мусобақаларида улкан зафарлар тилаймиз