Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Янги замон дунёқарашини шакллантиришда гвардиячиларни менежментлик маҳорати” мавзусида кенг қамровли семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбир замонавий бошқарув тамойилларини ўрганиш, ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва ички маданиятини ошириш, шунингдек, жамоа бошқаруви ва самарали мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди. Унда Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ҳамкор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари иштирок этди.

Семинарни халқаро тоифадаги спикер, фалсафа фанлари доктори, профессор, ижтимоий психолог, Тошкент шаҳар кенгаши депутати ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Ёшлар мураббийи Жамила Шермуҳамедова олиб борди. У ўз маърузаларида глобаллашув жараёнида давлат хизматчиларининг замонавий фикрлаши, раҳбарлик маданияти, инсон омилининг аҳамияти ҳамда муаммоларни менежмент ёндашуви орқали ҳал этиш бўйича муҳим ғояларни таъкидлади. Шунингдек, иштирокчиларга стрессни бошқариш, жамоада соғлом психологик муҳит яратиш, лидерлик фазилатларини ривожлантириш ва хизмат жараёнида коммуникация самарадорлигини ошириш юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.

Учрашув давомида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, профессионал фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар олдилар. Семинар-тренингнинг аҳамияти шундаки, у нафақат ходимларнинг касбий салоҳиятини мустаҳкамлайди, балки уларнинг ижтимоий фаоллиги, маънавий дунёқараши ва жамоавий ишда масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Тадбирдан сўнг иштирокчилар учун Қатағон қурбонлари музейига экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида ҳарбийлар музейда сақланаётган тарихий ҳужжатлар, фотосуратлар ва архив материаллари билан яқиндан танишиб, ўтмиш сабоқларидан чуқур хулоса чиқардилар. Тадбирнинг асосий мақсади ҳарбий хизматчилар қалбида тарихий хотирани асраш, ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш ва маънавий юксалишни таъминлашдан иборат бўлди.

 

Text to speech