Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида "Ёшлар пресс-клуби" ўтказилди.

Жорий йилнинг 2 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида "Ёшлар пресс-клуби" ўтказилди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ва Ҳарбий кадрлар тайёрлаш бўлими масъул офицерлари, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари - "Камалак" болалар ташкилоти раиси И.Холдарова ҳамда юзга яқин умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари иштирок этди. Пресс-клуб вакиллари сўнгги йилларда юртбошимиз томонидан ёшларга оид давлат сиёсатига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, унинг ижроси юзасидан комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилаётганлигини эътироф этиб ўтишди.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида Миллий гвардия томонидан ёшларни бир эзгу мақсад йўлида бирлаштириш ғояси остида амалга оширилаётган ишлар, кўплаб имкониятларни ўз ичига қамраб олган янги дастурлар тўғрисида кенг ва батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Шундан сўнг, пресс клубнинг асосий қисмида – ёшлар билан самимий ва очиқ мулоқот ўтказилиб, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлиқ жавоб олди. Шу билан бирга, ҳарбий соҳага қизиққан, ҳарбий либос кийишни орзу қилган ўқувчилар Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ва "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейига ўқишга кириш тартиби ва шарт-шароитлари тўғрисида барча маълумотларга эга бўлишди. Миллий гвардия тизимида аёл ҳарбий хизматчи ва ходималарнинг хизмат олиб бориш тартиби ва уларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.
Тадбир сўнгида, ёшлар нафақат ҳарбий соҳага доир, балки бошқа бир қатор турли соҳага оид саволлар билан мурожаат этишгани билан бирга, улар томонидан билдирилган таклифлар ҳам инобатга олиниб, келгусида бу хусусда ҳам ишлар режалаштирилиши тўғрисида мутасадди раҳбарларга кўрсатмалар берилди.
Юрт келажаги зукко, ватанпарвар, ўз олдига юксак мақсадларни кўзлаган ёшлар қўлидадир. Ўтказилаётган бундай тадбирлар ёшларни Ватанга садоқат, муқаддас диёрга муҳаббат туйғулари ила камол топтириш, халқ тақдирига масъул этиб тарбиялаш, довюрак ва мард ўғил-қизлар сафи кенгайишига хизмат қилади десак адашмаймиз.

Text to speech