Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони асосида Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Тошкент минтақавий ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади ва тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони асосида Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Тошкент минтақавий ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади ва тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

  Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Қўриқлаш бош бошқармасида хизмат қилиб келаётган  ходимлар учун мазкур ўқув марказда замонавий ўқув синф хоналари, спорт зал, кутубхона, ётоқхона ва электрон тир хоналари ташкил этилиб, уларнинг билим олишлари, спорт билан мунтазам шуғулланиши ва дам олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Мазкур фармонга мувофиқ ушбу ўқув марказда нафақат Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларини, балки ички ишлар органлари ва бошқа куч тузилмаларнинг ходимлари, ҳарбий хизматчиларини ҳамда вазирлик ва ташкилотларнинг идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ходимларини ўқитиш, тайёрлаш борасида вазифалар белгилаб берилди.  

Мазкур иншоотда Тошкент минтақавий ўқув маркази билан бирга Юнусобод тумани қўриқлаш бўлимининг жойлаштирилганлиги тингловчиларнинг сифатли таълим олишларига ҳамда амалий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортга кенг жалб қилиш ва уларни келгусида билимли бўлиб камол топишини таъминлаш  борасида ушбу ўқув маркази биносида Шайхонтоҳур тумани “Лабзак” маҳалла ёшлари фойдаланиши ва улар учун спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилиши, шунингдек турли  ватанпарварлик ва маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Text to speech