Пойтахтимизда жойлашган “Янги Ўзбекистон” боғида “Мен ғолиб” югуриш марафонининг ғолиблари аниқланди
Мусобақа дастурига асосан иштирокчилар жамоавий югуриш старти 5 км, индивидуал югуриш старти 3 ва 5 км масофаларга югурди.
Марафонда Президент хавфсизлик хизмати ва давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Бош прокуратура, Божхона қўмитаси ҳамда ушбу тузилмалар таркибидаги таълим муассасаларидан иборат жами 700 га яқин ҳарбий хизматчи, ходим ва курсантлар ўз имкониятларини синашди.
Мазкур спорт мусобақасида Миллий гвардия тизимларидан ҳам ҳарбий хизматчилар ва Жамоат хавфсизлиги университетидан курсантлар фаол иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритди.
Якуний натижаларга кўра, аёллар ўртасида жамоавий баҳсларда Миллий гвардия 2-ўринни, таълим муассасалари бўйича жамоавий баҳсларда аёллар ва эркаклар ўртасида Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари 2-ўринни эгаллашди.
Шунингдек, шахсий мусобақаларда ҳарбий хизматчилар Ҳакимова Алина 1-ўрин, Икромова Ойдина 3-ўринни, курсантлар орасида Карнилов Руслан 1-ўрин, Чориев Ўрол 2-ўринни қўлга киритди.