1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади
Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ бугунги кунда касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.
Жорий йилнинг 1 апрелидан, яъни бугундан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилди.
Шунингдек, ушбу кундан республикамиз бўйлаб “COVID-19” инфекциясига қарши жойлардаги тиббиёт пунктларида фуқароларни оммавий эмлаш тадбирлари бошланди.
Юртимизда ўрнатилган чеклов талабларига риоя қилиниши юзасидан Миллий гвардия ҳамда масъул вазирлик ходимлари ҳамкорлигида аҳоли ўртасида профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши кучайтирилди.