Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Миллий гвардия ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Унга Тошкент шаҳридаги 22- ва 30-сонли меҳрибонлик уйлари ҳамда SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари Тошкент филиалида тарбияланаётган 500 нафардан ортиқ болажонлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ходимларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида болажонлар ҳарбий оркестр ижросидаги куйлар садоси остида кутиб олинди. Ёш авлод вакилларига пешвоз чиққан эртак қаҳрамонлари ва цирк артистлари иштирокида ташкил этилган маданий тадбир эса болажонлар қувончига янада қувонч қўшди. Мазкур тадбирда Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили иштирок этди.

Шундан сўнг болажонлар учун “Қалдирғоч” болалар санъат маркази томонидан махсус саҳналаштирилган  “Супер Қорасоч” мусиқали спектакл намойиш этилди. Болажонлар ушбу эртак орқали эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабаси, олий мақсад доимо олға интилиш эканлиги тўғрисида тасаввурга эга бўлишди.

Болажонларнинг кейинги манзили Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети бўлди. Улар учун университетда даставвал байрамона тушлик ташкил этилди.

Ушбу маскан бўйлаб ташкил этилган саёҳат давомида ўғил-қизларга университетда очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Улар курсантлар томонидан тайёрланган турли кўргазмали чиқишларни томоша қилишиб, бир олам завқ олишди. Шу билан бирга улар учун концерт дастури ҳам ҳавола этилди.

Бу каби тадбирлар Республикамизнинг турли ҳудудларида, “Оилавий болалар уйлари” тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ходимларнинг фарзандлари учун байрамона тарзда ўтказилди.

Text to speech