13 ноябрь куни "Янги Ўзбекистон боғи"да "Янги нафас" югуриш спорт тадбирларини ўтказилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 13 ноябрь куни "Янги Ўзбекистон боғи"да "Янги нафас" югуриш спорт тадбирларини ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Миллий гвардия қўмондонлиги раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ушбу тадбирга масъул вазирлик ва ташкилотлар мутасаддилари билан учрашиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.