13 ЁШЛИ ҚИЗНИНГ ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ.
Жорий йилнинг 2 февраль куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан 13 ёшли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Маълум бўлишича 2022 йилнинг 2 февраль куни Қўриқлаш хизмати ходимлари Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар қўрғони кўчаларида ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида, фуқаро Р.Х томонидан 2009 йилда туғилган ҳали вояга етмаган қизи С.Т уйида онаси билан келишолмай, жанжаллашиш оқибатида номаълум томонга қараб кетганлигини ва қизи С.Тни топишда ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилган.
Шундан сўнг, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари томонидан зудлик билан Кимёгарлар қўрғони кўчалари кўздан кечирилган. Натижада тахминан соат 23:00 атрофида Умид кўчасида жойлашган "Нурафшон" санъат саройининг орқа томонида вояга етмаган С.Тнинг зовур олдида йиқилиб, ҳушсиз ҳолда ётганлиги аниқланган. Воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, қиз ҳушига келтирилган ҳамда 1 сонли Ички ишлар бўлинмасига олиб келинган ва унинг ота-онасига хабар берилган.