14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун
Мана орадан беш асрдан ортиқ вақт ўтибдики улуғ мутафаккир боболаримиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси бутун дунёни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат ва меҳр-мурувват нурини таратиб келмоқда. Шу кунларда юртимизда Алишер Навоий таваллудининг 583 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Миллий гвардия ҳарбий мусиқа академик лицейида икки буюк мутафаккир ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий бобомизнинг 583 йиллиги ва рубоий навис, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Унда лицей ўқувчилари, Миллий гвардия фахрийлар кенгаши аъзолари, ўқитувчилар иштирок этишди. Дастлаб уч авлод вакиллари таълим массасида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Спорт зал, ўқув хоналарида бўлишиб, ёшлар билан суҳбат қуришди. Фахрийлар ёшларга ўзларининг ҳаётий бой тажрибалардан сўзлаб беришди. Шунингдек, сана муносабати билан Навоий ва Бобур боболаримизнинг ижодлари тўғрисида савол-жавоблар ўтказишди. Тадбир ўқчилар томонидан тайёрланган бадиий қисмга боғланиб кетди. Улар ёд олган ғазал ва рубоийларини айтиб беришиб, саҳна кўринишлари ва мусиқий чиқишларини йиғилганларга ҳавола этишди.