14 июнь – “Халқаро донорлар куни” муносабати билан республикамиз бўйлаб ўтказилган “Эзгулик албатта қайтади” акциясида ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳам фаол иштирок этди.
Маълумот учун: Ушбу сана тарихига назар ташласак, 2005 йил Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси резолюцияга мувофиқ, 14 - июнь Бутун жаҳон қон бериш яъни, донорлик куни деб эълон қилинган. 14 июнь санаси австралиялик врач иммунолог, одам қон гуруҳларини аниқлаган, Нобел мукофоти лауреати Карл Ландшдейнернинг (1868-1943) туғилган куни шарафига қабул қилинган.
Донорлар - беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу ниятли кишилардир. Ана шундай эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида республика миқёсида Миллий гвардия ҳудудий бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳам «Эзгулик албатта қайтади» донорлик акциясида иштирок этмоқда.
Улар кўнгилли равишда қон қуйиш марказларида юртошларимизнинг ҳаётларини сақлаб қолиш ва саломатликларини тиклашга кўмаклашиш мақсадида қон топширмоқдалар. Юртимизда Онкология ва гематология илмий-амалий марказларида даволанаётган беморлар учун йиғилаётган шифо томчилари уларга касалликни енгиб ўтишида ёрдам бўлишига ишонамиз.
Дарҳақиқат, донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, лекин олий қаҳрамонликдир. Қон донорлиги жамият саломатлиги учун беғараз ёрдам саналади.