14 январь-“Ватан ҳимоячилар куни” муносабати билан “Халқ ва армия бир тану бир жон шиори остида” Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ҳарбий хизматчиларнинг маънавий оламини янада бойитиш мақсадида “Китобхонлик кечаси” ўтказилди.
Мазкур китобхонлик кечасида Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Сайид ҳамда халқимиз суйган ёзувчи ва шоирлар ўз ижодий шеърлари билан иштирок этди.
Тадбир якунида ҳарбий қисм кутубхонасига эсдалик учун Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан 400 дан ортиқ бадиий ва адабий китоблар совға қилинди.