1—ИЮНЬ ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бу кун, инсонпарвар ва адолатли жамиятни барпо этишнинг зарур шарт-шароити сифатида болаларнинг яшаш ҳуқуқини, фикр ва эътиқод эркинлигини, таълим ва дам олиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, мурғак қалбларни жисмоний ва психологик зўравонликлардан, болалар меҳнати эксплуатациясидан ҳимоя қилиш зарурлигини эслатиб туради. Шу муносабат билан Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари учун Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Дастлаб Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва Ихтисослаштирилган ўқув маркази бўйлаб бошланган саёҳат пойтахтда жойлашган "Ғалаба боғи"да давом этди.
Ёз фаслининг илк кунидаги ушбу сана барчани эзгуликка, яъни болаликка ҳаяжон ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга чорлайди, чунки болалар бизнинг келажагимиз, мамлакатимизнинг буюк келажаги.