Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

2024 ЙИЛ САРҲИСОБИ ҲАМДА 2025 ЙИЛДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раислигида  2024 йил давомида тизимда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва 2025 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. 

Видео-селектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Миллий гвардия қўмондонлиги, тизимдаги таркибий ва ҳудудий бошқарма, бўлим, хизмат бошлиқлари, таълим муассаса раҳбарлари ҳамда соҳага оид мутасаддилар иштирок этишди.

Тадбирнинг кириш қисмида Миллий гвардия қўмондони томонидан Давлатимиз раҳбарининг, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригида, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳияти ҳамда ҳарбий хизматчиларимизнинг жисмоний ва маънавий шайлигини ошириш, шунингдек ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш борасида белгилаб берган вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, Миллий гвардия тизимида 2024 йил мобайнида амалга оширилган ишлар, танқидий ва таҳлилий кўриб чиқилиб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди ва мазкур масалалар юзасидан қўмондон ўринбосарлари ҳамда мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

 Миллий гвардия қўмондони тадбир сўнгида, ҳудудий бошқармалар ва таълим муассаса раҳбарларининг кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. Шундан келиб келиб, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш борасида қатъий тартиб интизом ва танқидий таҳлил олиб боришни кундалик меъёрга айлантириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 Шунингдек, жорий йилда тизим олдида турган муҳим устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини қатъий назоратга олиш бўйича тегишлилиги бўйича топшириқлар берди.

Text to speech