Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

22 ноябрь – “Халқаро психологлар куни” муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида психологик таъминлаш фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

 Мазкур  конференцияда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Дин психологияси ва педагогика кафедраси, ИИВ Академияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Ўзбекистон психологлар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, шунингдек, Миллий гвардиянинг малакали психологлари ўз маърузалари билан иштирок этди.

Бундан ташқари, конференцияга мустаҳкам ва бардавом ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия қўмондонлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондонлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Психологлар ассоциацияси вакиллари ташриф буюришди.

Конференцияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида кадрларни ва кадрлар захирасини тайёрлашда замонавий амалиётдан фойдаланиш имкониятлари, Ички ишлар органлари тизимида психофизиологик текширувларни амалга ошириш механизми, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оилавий низоларини бартараф этишда олиб бориладиган психодиагностик суҳбат усуллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида профайлинг усулини жорий этиш масалалари мавзуларида маърузалар қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ўртасида, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Якунда Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан ўтказилган “Энг яхши психолог” кўрик танловининг республика босқичида фахрли ўринларни эгаллаган ходимлар, шунингдек, бир гуруҳ психолог ходимлар ва конференция иштирокчиларини идоравий мукофотлар билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Text to speech