22-сонли Меҳрибонли уйида IT технологиялари бўйича “Рақамли авлод” тадбир ўтказилди.
Пойтахтимизда жойлашган 22-сонли Меҳрибонли уйида IT технологиялари бўйича “Рақамли авлод” лойиҳаси доирасида ижтимоий аҳамиятли тадбир ўтказилди.
Мазкур ўқув курсларида тарбияланувчилар Президент таълим муассасалари агентлиги мутахассисларидан дастурчилик сир асрорларини ўрганиб, 40 нафар ўқувчи гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулотларда иштирок этишди.
Тадбир сўнгида Миллий гвардия қўмондонлиги, Халқ таълими вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан “Рақамли авлод” лойиҳаси доирасида ўтказилган ўқув машғулотлари якунлари бўйича Microsoft компаниясининг дастлабки дастурчилик тестларидан ўтган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига махсус сертификатлар топширилди.