Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“8 – март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати биланм Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида  байрам тадбири ташкил этилди

Юртимизда ёшариш – янгиланиш фасли баҳор байрамлар билан бошланади. Баҳорнинг илк байрами “8 – март Халқаро хотин-қизлар куни” мамлакатимизда ҳар йили кенг нишонланади. Шу муносабат билан Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан Маънавият ва маърифат марказида “8 – март Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланган соҳада фаолият юритаётган ҳарбий хизматчи ва ходима аёлларимизни тантанали равишда тақдирлаш маросими ва концерт дастури ташкиллаштирилди. Унга ҳарбий хизматчилар ва ходима аёллар, хизмат пайтида ҳалок бўлган сафдошларимизнинг оила аъзолари ва оналари, фахрийлар, Жамоат хавфсизлиги университети ва тизимнинг бошқа таълим муассасалари вакиллари ҳамда ҳамкор ташкилотлардан меҳмонлар таклиф этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерел-майор Р.Джураев иштирок этиб сафимиздаги опа-сингилларимизни ва улар орқали юртимизнинг барча аёлларини мунис онахонларимизни қутлуғ байрамлари билан чин дилдан табриклади. Миллий гвардия қўмондони ўз нутқида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби Миллий гвардия тизимида ҳам турли лавозимларида хотин-қизларимиз фаолият юритаётганини алоҳида таъкидлади.

Хотин-қизларимизнинг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, фаоллиги, ибратли фазилатлари давлатимиз раҳбари томонидан инобатга олиниб, охирги уч йил мобайнида 15 нафари мамлакатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди, 112 нафари давлат ва идораларнинг турли даражадаги кўкрак нишонлари ва 126 нафари Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан рағбатлантирилди.

Охирги уч йил мобайнида 168 нафар аёл ҳарбий хизматчи ва ходималарга офицерлик унвонлари берилди, шулардан 15 нафари рағбатлантириш тариқасида муддатидан олдин унвонлар олган бўлса, мазкур тадбирда ҳам Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан 4 нафари муддатидан олдин ҳарбий ва махсус унвонлар олишга муяссар бўлди. Шунингдек, аъло хизматлари учун, наъмунали хизматлари учун ва фидоий ходим, маънавият аълочиси кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Бундан ташқари “Матонат маликалари” кўрик-танлови ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Байрам кечаси давомида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази ашула ва рақс аснамблининг опа-сингилларимизни мадҳ этувчи куй қўшиқлардан иборат концерт дастури ҳавола этилди. Барчага бирдек баҳорий кайфият улашган тадбир байрам дастурхони даврасида дилбар куй қўшиқлар билан давом этди.

Text to speech