Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“8 – март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчи ва ишчи ходимлари учун байрамона тадбир ташкил этилди  

Тантанали маросимда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев, тизимида хизмат қилиб келаётган фидойи ва жонкуяр опа-сингилларимиз, шунингдек турли соҳаларда елкадош бўлиб келаётган дилбар аёлларимизга муносиб эҳтиром кўрсатиб самимий тилакларини билдирди.
Давлатимиз раҳбарининг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда таъкидлаб ўтганидек, “Чиндан ҳам, меҳр-оқибат, олижаноблик, муҳаббат ва садоқат каби юксак инсоний қадриятларни камол топтиришда, оила қўрғонини мустаҳкамлашда сизларнинг хизматингизни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди”
Дарҳақиқат бугунги кунда ҳурматли аёлларимиз турли соҳа ва тармоқларда Ватанимизнинг жадал тараққиёти учун ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Хусусан, Миллий гвардия сафларида ҳам йигитлар билан бир қаторда, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашдек олий мақсад йўлида хизмат қилиб келаётган аёл ҳарбий хизматчиларимиз, Янги Ўзбекистон таянчи ва бунёдкори бўлган ёш авлоднинг тарбиясида ҳам жонкуярлик билан муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Байрам муносабати билан, тизимдаги шу каби жонкуяр ва фидойи гвардиячи аёлларнинг бир гуруҳи ҳамда соҳа ривожи учун елкадош бўлиб келаётган дилбар аёлларимиз Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан, идоравий кўкрак нишонлари, дастлабки ҳарбий унвон, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Text to speech