Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

9 декабр - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

БМТ ташаббуси билан халқаро коррупцияга қарши кураш куни ҳар йили 9 декабрь санасида нишонланади.

2003 йил 31 октябрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенцияси қабул қилинган. Шунингдек, коррупция муаммоси ва коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашдаги Конвенциянинг ролини чуқур англаш учун 9 декабрни Халқаро коррупцияга қарши кураш куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Конвенция 2005 йил декабр ойида кучга кирган.

2003 йилнинг 9 декабр санасида Мексиканинг Мерида шаҳрида бўлиб ўтган юқори даражадаги сиёсий конференцияда БМТ нинг коррупцияга қарши Конвенцияси имзоланиш учун очилди.

Ушбу ҳужжатни имзолаган давлатларда пора олиш, бюджет маблағларини ўзлаштириш ва коррупцион даромадларни легаллаштириш жиноят деб эълон қилиши мажбурий ҳисобланади.

2003 йилги Конвенция бу турдаги илк ҳужжат ҳисобланади. Бу, айниқса, барча тузилмаларнинг коррупцион даражаси миллий фаровонликка зарар етказадиган мамлакатлар учун жуда муҳимдир.

Text to speech