Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“9 май-Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев, соҳа мутасаддилари ва масъуллар иштирокида Тошкент шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, нуронийлар ва кекса авлод билан учрашиб, байрам муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг йўллаган эзгу тилаклари етказилиб, пул мукофоти ва совғалар топширилди.

Халқ хотираси деганда киши кўз ўнгидан Ватан ибтидосидан бугунига қадар шу юрт, шу халқ деб курашган, куч-қудрати, ақл-заковатини аямаган, керак бўлса, шу йўлда жон фидо қилган не-не буюк зотлар бир-бир ўтади. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами - бу шунчаки байрам эмас, унда миллий хусусият ва ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшадиган қадриятлар мужассамдир.  
9 май – Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармони билан уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг АҚШ доллари ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларга 25 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва табрикларини тантанали равишда топшириш мақсадида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров ҳамда соҳага оид мутасадди раҳбарлар пойтахтимизнинг Сергели туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган 86 ёшли Мальцева Светлана Петровнанинг хонадонига ташриф буюришиб, сана муносабати билан йўлланган Президент табриги ўқиб эшиттирилган ҳолда пул мукофотлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, ҳарбий хизматчилар, туман ҳокимлиги вакиллари ушбу туманда истиқомат қилувчи 88 ёшни қарши олган Ананева Нина Антоновнанинг ҳолидан хабар олишиб, Президентимиз табриги ва пул мукофотларини етказишди. Албатта, уларга қанча эҳтиром ва эъзоз кўрсатсак шунча кам, уларнинг қаҳрамонлиги, жасорати барчамизга намунадир.
Ана шундай Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан яна бири 1926 йилда туғилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 99 ёшни қарши олган Коломинцева Антонина Василевна, бугунда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида истиқомат қилади. Онахон жангоҳларда ҳамшира бўлиб хизмат қилиб, кўплаб уруш қатнашчиларига тиббий ёрдам кўрсатган. Антонина Василевна нафақага чиқгунга қадар 65 йил давомида тиббиёт ходими сифатида фаолият юриб, беморларга шифо улашган. Уларни йўқлаш ва байрам кайфиятини хонадонига олиб кириш мақсадида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник А.Сормонкулов Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев, туман мудофаа ишлари бўлими, гвардиячилар, курсант ва ўқувчилар ҳамда туман фаоллари билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг уйига ташриф буюришди.
Учрашув чоғида Президентимиз табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, уруш фаҳрийси ёшлар билан қизғин суҳбат қуриб, яхши таълим олиш ва Ватанга садоқат билан хизмат қилиш кераклигини таъкидлади. Ёшлар ҳам ўз навбатида ижод намуналаридан ёд олишиб, тадбирга кўтаринкилик бахшида этишди.
Миллий гвардия ҳарбий оркестри, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, “Темурбеклар мактаби” ва Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчилари онахон истиқомат қиладиган кўп қаватли турар жой биноси олдида саф тортишиб байрам кайфиятини улашишди. Бир сўз билан айтганда уруш фахрийларининг жасоратлари, кўрсатган қаҳрамонликлари унутилмайди. Улар ўчмас маёқдек, ҳар доим қалбимизда мангу яшашади.

 

Text to speech