-Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси мутасаддилари ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш гуруҳи ҳамда тиббиёт хизмати бўлими томонидан ҳарбий хизматчилар оиласи билан яқиндан танишилди.
Оилаларнинг ижтимоий- иқтисодий ҳолати ўрганилди. Улар билан бугунги кунда оммалашган таваккалчиликка асосланган ўйинлар ( 1 хвет, “Mosbet” ва шу каби онлайн қимор ўйинлари) дан йироқ бўлишлари юзасидан профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Фарзандларининг таълим олиши учун мактаб ва мактабгача таълим муассасаси масаласида муаммолар бўлса амалий ёрдам берилиши юзасидан тушинчалар берилди.
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимоясини ва оила аъзоларининг саломатлигини мустахкамлаш мақсадида тиббиёт ходимаси томонидан маслаҳат ва тавсиялар берилди. Чуқурлаштирилган, бепул тиббий кўриклар хақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, Қўқон минтақаси ҳудудида хизмат фаолиятини олиб бораётган Вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектор-психологларининг оилавий яшаш шароитлари ва оиладаги ижтимоий-руҳий муҳит ўрганилди.Мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди

-Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида ҳукуматнинг бир қатор қонун ва қарорлари қабул қилинган.
Шунингдек, Миллий Гвардия қўмондонлиги томонидан ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси масъуллари тизим ҳарбий хизматчи ва ходимларининг турмуш ўртоқларини эгаллаган мутахассислиги бўйича бандлигини таъминлаш ёки касб-ҳунарга ўқитиш, ўрта таълим мактаблардаги мавжуд бўш жойлари алоҳида ўрганилиб, жойлаштириш чоралари белгиланди.
Шунингдек, оилаларнинг Андижон шаҳрида жойлашган Мономарказга ташрифи ташкил этилди ва икки нафар оила аъзолари чеварчилик ва замонавий пардалар йўналиши бўйича рўйхатга олинди.

-Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими, Тиббиёт бўлими, психолог ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш гуруҳи томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, оилавий муносабатларини мустаҳкамлаш, таваккалчиликка асосланган татализатор ўйинларини ўйнамаслик, ҳарбий хизматчиларнинг руҳиятида салбий ҳолатлар содир бўлганда дарҳол хабар бериш кераклиги бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, соғлиғида шифокор кўригига муҳтож бўлган оилаларга Тиббиёт бўлим бошлиғи томонидан ёрдам кўрсатилди ва бирламчи дори-дармонлар берилди.

-Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси масъул вакиллари томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, оилавий муносабатларини мустаҳкамлаш, таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўйнамаслик, мақсадсиз кредит олмаслик ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича тушунча, тавсиялар берилди.

Text to speech