Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан бириктирилган маҳаллалар бўйлаб "Хонадонбай" тамойили асосида уйма-уй юриб, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида, ҳукуматимиз томонидан бугунги кунда хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёки фаолият турини кенгайтирмоқчи бўлганлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби тушунтирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашувлар орқали йил бошидан бугунги кунга қадар Бухоро шаҳридаги "Аёллар дафтари"га киритилган 17 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган бўлса, 8 нафарига имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди, шунингдек, 50 дан зиёд ёлғиз аёлларга саховат ва кўмак тадбирлари орқали хўжалик жиҳозлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб келинмоқда.

Text to speech