МАҚСАД САРИ ИЛДАМ ҚАДАМЛАР
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бири хотин-қизларни иш билан таъминлашдир ва бу борада Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши томонидан ҳам бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, доимий иш ўрнига эга бўлмаган аёллар ва ишга кириш истагини билдирган ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари учун Бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида 15 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг 70 га яқин мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини намойиш қилди.
Ярмарка давомида 8 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлса, 15 нафари касб-ҳунар муассасаларига ўқишга йўлланма олди.
Бундай меҳнат ярмаркаларини ташкил этишдан асосий мақсад жамиятда ҳар жабҳада хотин-қизларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш орқали жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлишларига кўмаклашишдир.