Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Аҳолига "Қўриқлаш" хизмати турлари афзалликларини етказиш мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда

Жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш, фуқаролар осойишталиги ва хотиржамлигини таъминлаш, фаровон турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тизимли чоралар амалга оширилиб, соҳада амалиётга кенг тадбиқ этиш учун бир қатор қулайликлар, тизимнинг янгича ёндашувлари ташкил этилди.
Республикамизнинг шаҳар-туман марказларида фуқаролар иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирларда айнан шу ҳақида сўз юритилди. Уй ва хонадон, объектларда ўрнатиладиган замонавий қўриқлов сигнализация воситаларининг афзалликлари, тадбиркорларга ва фуқароларга қулайлик томонлари тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбирларда маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудларга айлантириш, ҳар бир кўча, кўп қаватли уйлар, хизмат кўрсатиш ва савдо шаҳобчаларини замонавий кузатув камералари, қўриқлаш ускуналари билан жиҳозлаш зарурлиги қайд этилди. Мазкур йўналишда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бўлимлари имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Шундан сўнг, мол-мулки дахлсизлигини ўйлаган, ушбу хизматга қизиқиш билдирган фуқаролар ва тадбиркорлардан белгиланган тартибда қўриқловга олиш юзасидан аризалари олиниб, зарур қўриқлов жиҳозларини ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Бу борадаги амалий ишлар изчиллик билан давом этмоқда.

Text to speech