Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Жорий йилнинг 16 февраль куни Тошкент вилояти ҳудудида хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан сайёр қабул ташкиллаштирилди. Унда Миллий гвардия қўмондонлиги ва вилоят бошқармаси мутасадди раҳбарлари, Чирчиқ ҳарбий прокуратураси, маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш, адлия, бандлик ва меҳнат муносабатлари, халқ таълими ҳамда мактабгача таълим бошқармалари масъул вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этиб, турмуш тарзи билан боғлиқ қатор масалалар жойида ечим топди. Ташриф буюрганларнинг айримлари ўз муаммоси билан эмас, аксинча маҳалладошлари ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ташаббускорона таклифларини ўртага ташладилар.

Хусусан, ўз мурожаатида кичик тадбиркорликни йўлга қўйиш учун банкдан 250млн. кредит олиб, ўз тикув цехини очиб, ушбу маҳаллада яшовчи аёллар ва ёшларни иш билан таъминлашни мақсад қилганлигини билдирган ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи Нигора Ашуровага имкон қадар тез муддатда иш бошлашига шароит яратиб берилиши мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида икки нафар аёллар текстил корхонасига доимий ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, алоқа ва мактабгача таълим соҳаларида мутахассисликка эга аёлларнинг мурожаатлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф этилди. Шу билан бирга, болаларни боғчага жойлаштириш, хизматни доимий турар жойига кўчириш ва турар жой олиш бўйича йўлланган мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Бир сўз билан айтганда сайёр қабуллар шу жойнинг ўзида муаммоларни атрофлича ҳал этишга имкон яратди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази Ашула ва рақс ансамбли хонандалари иштирокидаги концерт дастури ҳавола этилди.

 

Text to speech