Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ Навоий вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда

Бугун ишчи гуруҳ томонидан вилоят ёшларининг таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиши ва спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар атрофлича ўрганилди. Хусусан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Навоий шаҳар ҳокими M.Эгамқулов ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари Навоий шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган мактаблар ва спорт мажмуаси фаолияти билан танишди.
Тадбир давомида Миллий гвардия қўмондони 5-сонли ихтисослаштирилган мактабда фаолияти йўлга қўйилган IТ-технологиялари, инглиз ва хитой тилларини ўрганиш учун яратилган шароитлар, кураш бўйича спорт тўгараги, шунингдек, миллий таомлар, тикувчилик ва новвойлик каби касб-ҳунар ўргатишга мослашган гуруҳлар билан танишиб, ўқувчи-ёшлар билан яқиндан суҳбатлашди. Ташриф сўнгида, масъулларга спорт мажмуасини қўшимча спорт анжомлари билан жиҳозлаш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.
Шундан сўнг, 1-сонли ихтисослаштирилган мактабда Миллий гвардия томонидан ташкил этилган ҳарбий-ватанпарварлик машғулотларини ўтказиш жараёнида бевосита қўмондон ҳам иштирок этиб, спорт секциялари фаолияти билан ҳам танишди. Шу билан бирга, "Ёш гвардиячилар" доирасида ўтказилган республика спорт мусобақаларида мазкур муассаса ўқувчилари эришган ютуқларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Учрашув охирида Қўмондон томонидан номдор спортчилар етишиб чиқаётган ушбу муассаса спорт зали сиғими камлиги алоҳида таъкидланиб, спорт зал ертўласида шуғулланиб келаётган курашчилар учун замонавий спорт иншооти қуриш масаласида шаҳар ҳокимлиги билан келишиб олинди.
Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони томонидан ишчи гуруҳнинг масъул вакиллари ҳамда соҳа ходимларига ёшларни таълимга йўналтириш, уларни юксак маънавиятли, ҳар томонлама комил инсон бўлиб улғайишлари, шу билан бирга, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли спорт секциялари ҳамда оммавий спортга жалб қилишга қаратилган дастурларнинг ижроси тўлиқ таъминланиши юзасидан тегишли вазифалар берилди.

Text to speech