Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

АЖДОДЛАРНИ ХОТИРЛАШ – МУҚАДДАС ҚАДРИЯТ

Буюк саркарда, энг сўнги Хоразмшоҳ сифатида тарихда ўчмас ном қолдирган бобомиз Жалолиддин Мангубердининг Ватан ҳимоясида кўрсатган буюк хизматларини хотирлаш мақсадида Хоразм вилояти Миллий гвардия ва Ички ишлар бошқармаси Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ҳарбий хизматчи ва ходималари Хива шаҳрида жойлашган Маъмун академиясига ташриф буюрдилар.

Академияда тарихшунос олимлар иштирокида “Жалолиддин Мангубердининг Ватан озодлиги йўлида жасорати” мавзусида конференция бўлиб ўтди. Конференцияда шонли тарихимиз, буюк саркарданинг мардлиги ва жасорати тўғрисида маълумотлар берилди. Конференциянинг бадиий қисмида “Лазги ансамбли" раққосалари томонидан рақс кечаси ташкиллаштирилиб, иштирокчиларга хуш кайфият улашилди.

Конференция сўнгида иштирокчилар учун Хива шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди. Хива шаҳри тарихи ва маданий мероси билан яқиндан танишган ҳарбий хизматчи ва ходималар улкан таассуротларга эга бўлдилар.

 

Text to speech