Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“ҚАЛҚОН” ЖАМОАТЧИЛИК ГУРУҲИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг қўшма қарорига асосан талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга кўмаклашиш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи ташкил этилмоқда.
Миллий гвардия Шайхонтоҳур тумани қўриқлаш бўлимида туманда жойлашган олий таълим муассасалари Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги “Ботир Зокиров” номидаги ўзбек миллий эстрада санъати институти, Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаларидан ташкил топган “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзоларига гувоҳномалар топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов кириш сўзи билан очиб бериб, жамоатчилик гуруҳи аъзоларига бошлаётган ишларида сергаклини йўқотмасликни ва вазифаларига масъулият билан ёндашиш шартлигини таъкидлади. Шунингдек тадбирда масъул вазирлик ва Олий таълим муассасалари мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.
Талабалар “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолик гувоҳномаларини тантанали равишда қабул қилиб олишиб, ўз вазифаларини садоқат билан адо этишларига ваъда беришди. Мазкур тадбир намуна сифатида ўтказилди ва эндиликда республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам шу андоза асносида тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилиб олинди.
Тадбир сўнгида барча талабалар жўр бўлишиб, ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида баралла Ўзбекистон Республикаси мадҳиясини ижро этишди. Албатта ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ижросини таъминлашда ташкил этилаётган “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи фаолияти ҳам аҳамиятли бўлади.

Text to speech