Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 685 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

Айни кунларда, юртимиз бўйлаб Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоизки, умумбашарият тарихида мислсиз аҳамиятга эга бўлган буюк соҳибқирон Амир Темур сиймосида халқимизнинг куч-қудрати, адолатпарварлиги, бунёдкорлиги мужассамдир.
Шу маънода, жорий йилнинг 8 апрель куни Милллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги 39-сонли ИДУМда Амир Темур таваллудига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирнинг биринчи қисмида, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан тайёрланган қўл жанги кўргазмали чиқишлари, шунингдек қурол-яроғларнинг кўргазмалари намойиш этилиб, 500 дан зиёд томошабин болажонларнинг қувончи ва ҳайратига сабабчи бўлди. Шу билан бирга, тадбир давомида эртамиз эгаларининг спортга бўлган қизиқишларини инобатга олган ҳолда, тош кўтариш ва арқон тортиш спорт тури бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилиб, жисмонан чиниққан ва спортсевар ёшлар сараланди.
Тадбирнинг иккинчи ярмида эса, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг Амир Темур тарихини ёдга олувчи қизиқарли маърузалари тингланди. Эътироф этиш лозимки, ёшларнинг Амир Темур тарихини мадҳ этувчи саҳна кўриниши, шеърлар, куй ва қўшиқлар, бир-биридан гўзал рақслар томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.
Тадбир якунида, ушбу кечанинг ташкил этилишида фаол қатнашган ўқувчилар ҳамда спорт мусобақаси ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Text to speech