Куч тузилмаларининг кинология соҳасидаги ҳамкорлиги // "Айдар-Арнасой кўллар тизими"да ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди // Маҳаллалар кесимида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида ҳамкорликдаги манзилли тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда // Нурафшон шаҳрида жойлашган Milliy gvardiya Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида "От спорти майдони" мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳарбий ватанпарварликга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда тизим фахрийлари иштирок этишди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Milliy gvardiya ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди // 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Республикамиз бўйлаб Milliy gvardiya тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида телемулоқотлар ташкиллаштирилди // Milliy gvardiya Жиззах вилояти бўйича бошқармасида “Ётоқхона, ошхона ва хизмат кўрсатиш бинолари” шунингдек, Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими “Маъмурий биноси”нинг тантанали очилиши Гвардиячиларга байрамона туҳфа бўлди // Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бугун, Янги Ўзбекистон боғида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш мусобақаси ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони бўйлаб “Отлар паради” бўлиб ўтди // Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда // Миллий гвардия тизими фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди. // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги тадбир ташкил этилди // Пойтахтимиздаги "Киночилар уйида" Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” фаолиятига оид “Ваъда” номли телесериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Андижон вилояти ёшлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича Миллий гвардия республика ишчи гуруҳи фаолияти

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш, уларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш, спортга жалб этиш ва улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш юзасидан республика ёшлари вазирлик ва идораларга бириктириб берилди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бугунги кунда 500 минг ёшлар бириктирилган бўлиб, Андижон вилоятидаги 36 минг нафар бириктирилган ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича вилоят ва туман ҳокимликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳалла еттилиги ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Миллий гвардия қўмондонлиги ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб борди.

Даставвал ишчи гуруҳи раҳбари Миллий гвардия қўмондони ўринбосари раислигида вояга етмаганлар орасида содир бўлаётган қонунбузарликлар ва уларнинг олдини олиш, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларни муҳокамасига бағишланган видео селектор йиғилиши ўтказилди. Унда Ички ишлар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Маҳаллалар уюшмаси ва Ёшлар ишлари агентлигидан маъсул раҳбарлар иштирок этишди. Видео селектор давомида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида Миллий гвардия психолог-инспекторлар ва профилактика инспекторлари, маҳалла еттилиги ҳамкорлигини жадаллаштириш бўйича маърузалар қилинди. Ушбу йўналишдаги мавжуд муаммолар юзасидан муҳокамалар ўтказилди ва масъулларга топшириқлар берилди. Ишчи гуруҳ тадбирлари доирасида Наманган ва Андижон вилоятларида ёшларни ватанпарварлик, жамият ҳаётига дахлдорлик, қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва касбга йўналтириш бўйича навбатдаги “ВАТАННИНГ СОДИҚ ЁШЛАРИ” номли ўқув йиғини ўтказилди. Навбатдаги ўқув йиғини аввалида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи бошчилигида ёшлар билан "Ёшлар ва раҳбар учрашуви" тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбир очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари вилоятдаги 16 та шаҳар, туманлар кесимида ёшлар билан ишлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ўрганишиб, хал этилиши зарур бўлган муаммоларни аниқлаб, уларнинг ечими бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилади.

1 интервю Носиров Озодбек шаҳмат

2 интервю Юнусалиев Азамат футбол

Вилоятдаги 4-сектордаги ёшлар билан ишлаш тизимини янада ривожлантириш, улар ўртасида спорт, маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказилди. Шахмат-шашка, бокс, мини футбол, стол тенниси, камондан отиш, от спорти, волейбол, заковат, баскетбол, енгил атлетика, сузиш ва концерт дастурлари ташкил этилди. Шу билан бирга оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларининг ҳолидан хабар олиниб, Пахтаобод туманида маҳаллий ҳокимлик, ижтимоий ҳимоя агентлиги ва масъул ташкилотлар билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 4 нафарига уй-жойлар топширилди.

Text to speech