Андижон вилоятида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида кўргазмали ўқув машғулотлари ўтказилди.
Республикамиз бўйлаб 15 ноябрдан 15 декабрга қадар ўтказилаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" муносабати билан Андижон вилоятида Ҳарбий прокуратура, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар ҳамкорлигида 35-сонли умумтаълим мактабида кўргазмали ўқув машғулотлари ўтказилди.
Машғулот давомида фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда қай тарзда ҳаракатланиш ҳамда бартараф қилиш бўйича махсус техникаларнинг тактик-техник хусусиятлари тушунтириб ўтилди.Шунингдек, ўқувчиларга ёнғин ўчириш техникалари ва улардан фойдаланиш талаблари, аҳоли яшаш жойларида ва аҳоли кўп йиғиладиган масканларда хавфсизликни таъминлаш борасида тушунчалар берилди.