АНИҚ МАҚСАД САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ
Келажак авлодни Ватанга муҳаббат, юртига садоқатли қилиб тарбиялаш йўлида уларни спорт билан дўстлашишини таъминлаб бориш муҳим жиҳатлардан саналади. Айниқса, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини спорт турларига бўлган қизиқишларини ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.
Ҳарбий хизматчилар бошчилигида болажонлар учун стол тенниси ва от спорти билан мунтазам шуғулланиб боришларини таъминлаш мақсадида спорт тўгараклари йўлга қўйилди. Учрашувда аввало тарбияланувчилар от спорти билан яқиндан таништирилиб, отга меҳр бериш, у билан дўстона муносабатни йўлга қўйиш сирлари ўргатиб ўтилди.
Шунингдек, болажонлар билан ўтган спорт тадбирлари давомида мутахассислар томонидан саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлар ҳам олиб борилди.