Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ Бухоро вилоятидаги ўрганиш ишларини давом эттирмоқда

Ўрганишлар давомида вилоят аҳолисининг электр энергияси, газ ҳамда ичимлик суви билан таъминланиш аҳволи ва фуқароларнинг ушбу тизимдан розилиги, истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлиги, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир маҳаллаларда бешлик (сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари) томонидан фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётига оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ёшлар сиёсатига оид масалалар эса Миллий гвардия қўмондонининг ҳар доимгидек асосий эътиборида бўлиб мактабларда ўқувчилар учун яратилган шароитлар, уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар, ҳар бир ўқувчини иқтидорини юзага чиқариш ва касбга йўналтириш масалалари, ёшларни оммавий спортга жалб қилиш ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда спорт тўгараклари ташкил қилган ҳолда бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига қаратилган ишлар, жумладан ушбу йўналишлардаги мавжуд муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, аҳолини ташвишга солаётган долзарб кундалик ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал этишда секторлар фаолиятининг самарадорлиги, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, оилавий тадбиркорлик, ёшлар ва аёлларнинг ташаббускор лойиҳаларига кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.
Тадбир давомида аниқланган камчилик ва муаммолар ҳамда уларни тезкор ечими юзасидан ишчи гуруҳ таркибидаги мутасадди раҳбарларга аниқ вазифалар ва уларнинг ижро муддатлари белгилаб берилди.

Text to speech