Ҳар кунинг Наврўз бўлсин-жонажон Ўзбекистоним
21 март умумхалқ Наврўз байрами муносабати билан юртимизнинг барча сўлим гўшаларида Наврўз сайллари, тантаналари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Қўқон шаҳрида ҳам Наврўз айёми кенг нишонланди. Мазкур тадбирда Миллий гвардия, ИИБ, барча сектор вакиллари ўзларининг миллийликни намоён этувчи кўргазмали чиқишлари, миллий таомлар ҳамда куй-қўшиқлари билан иштирок этишди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳам таклиф этилди.
Қўқон шаҳрида жойлашган 29-сонли мактабгача таълим ташкилоти, "Ёш гвардиячилар" синфи ўқувчилари ўзларининг қўл жанги санъати намуналари, Ватан ҳақида қўшиқ ҳамда миллий рақслар билан йиғилганларни хушнуд этишди.