Ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил этилган “Менинг армиям-менинг фахрим!” мавзусидаги энг яхши тасвирий санъат асарлари танловининг ғолиблари аниқланди.
Тошкент Фотосуратлар уйида Миллий гвардия миқёсида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар, шунингдек, профессионал ижодкорлар ўртасида ташкил этилган “Менинг армиям-менинг фахрим!” мавзусидаги энг яхши тасвирий санъат асарлари танловининг ғолиблари аниқланди.
Кўрик танловда ҳарбий хизматчи (ходим)лари ва уларнинг оила аъзолари, меҳрибонлик ва оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ўзларининг ранг тасвир ва график усулидаги чизган расмлари билан иштирок этди. Танловда 100 нафар иштирокчи томонидан чизилган 150 та расмлар саралаб олинди (шундан 59 график усулда, 91 таси ранг тасвир йўналишида).