Ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Мустаҳкам оила – давлатнинг таянчи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Мамлакатимизда ҳарбий хизмат нуфузини юксалтириш ва Қуролли Кучларимиз жанговар шайлигини янада ошириш, қулай шароитлар яратиш, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Миллий гвардия Қибрай туманида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Мустаҳкам оила – давлатнинг таянчи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Республика ҳарбий суди, Тошкент ҳарбий прокуратураси, Диний ишлар қўмитаси, Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият ва маърифат маркази мутахассислари иштирок этиб, мустаҳкам оила қуриш ва уни сақлашнинг барча йўллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, интерактив тарзда семинар машғулотлари ўтказилди.
Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр ҳамда оммавий қабуллар ўтказилди. Ҳарбий прокуратура масъул офицерлари томонидан ҳар бир мурожаат тингланиб, ҳал этиш чоралари бўйича тегишли вазифалар белгиланди. Шунингдек,хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш бўйича бандликка кўмаклашиш маркази томонидан шу жойнинг ўзида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Эндиликда улар ушбу ҳужжат билан турли касаначилик, ҳунармандчилик, пишириқ, тикувчилик каби ҳунарлар билан шуғулланиш имкониятига эга бўлади.