АРМИЯ ВА ХАЛҚ – БИР ТАНУ БИР ЖОН!
Бугун, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят ҳарбий гарнизони ҳамда мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳамкорлигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган "Шу азиз Ватан-барчамизники!" деб номланган кўргазмали маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда 1000 га яқин маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда болажонлар иштирок этишди.
Бу каби мақсадли тадбирлар маҳалла ёшларини бўш вақтларини мазмунли ўтказишга кенг замин яратмоқда.