Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
“7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни” муносабати билан 4-5 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида бўлинмалардаги ҳарбий хизматчи, ходима ва ишчи хизматчи аёлларда гематология ва онкология касалликларини олдини олиш мақсадида тиббий кўрик ўтказилди.
Мазкур тадбир Республикамизнинг барча вилоятлари ва пойтахтимиздаги оилавий поликлиникаларда ўтказилган тиббий кўрикда аёллар ўзларининг соғлиги бўйича шикоятларини эндокринолог, терапевт ва бошқа шифокорларга мурожаат этиб, қўшимча лаборатория кўрикларидан ҳам ўтишди.
Шу билан бир қаторда тиббий кўрикдан ўтказилган аёллар ўртасида тиббий маданиятни ошириш мақсадида мутахассислар томонидан тарғибот ишлари олиб борилди.
Бу каби тиббий кўриклар хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни доимий тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш ва шу орқали уларни олдини олишга қаратилган.