Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга расмий изоҳ
Жорий йилнинг 21 январь куни соат тахминан 16:00 да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳудудида жойлашган дала ўқув майдонида Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари иштирокида навбатдаги тактик-ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот якунлангач, ҳарбий қисмга қайтиб келаётган ҳарбий техникалардан бирининг мотор қисмида электр симларининг қисқа тўқнашуви оқибатида ёнғин юзага келган. Мазкур ҳолат шахсий таркиб томонидан тезкорлик билан бартараф этилган ва ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Айни пайтда ушбу ҳарбий техника хизмат кўрсатиш пунктига жойлаштирилиб, тегишли техник кўрик ҳамда тузатиш ишлари олиб борилмоқда.