БАҲОРНИНГ ИЛК БАЙРАМИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида куни кеча “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан тантанали байрам ўтказилди.
Тадбирда ўқув маркази бошлиғи полковник Х.Дадабоев сўзга чиқиб, марказда фаолият юритаётган барча харбий хизматчи ва ходима хотин-қизларни муборакбод этиб, уларга ўз эзгу тилакларини билдирди.
Шундан сўнг, Миллий гвардия қўмондони ва ўқув маркази бошлиғининг рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқлари эълон қилиниб, кўкрак нишони, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди.
Ходималар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигига улар учун яратилган шароитлар ва қаратилган эътибор учун миннатдорчилик билдирди.
Аёллар учун ташкил этилган байрам дастурхони байрамга ўзгача кўрк ва хуш кайфият бахш этди.