Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасидаги “Ўз касбининг устаси” кўрик-танловининг Республика босқичи юқори савияда ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев Остонада "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этди / / “Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда аёлларнинг ўрни” мавзусида Сурхондарё вилоятида семинар-тренинг бўлиб ўтди / / Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия саммити давомида хавфсизлик ва жамоат тартиби ишончли таъминланди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари билан ўтказилаётган Мажмуавий тўсиқлар йўлагидаги махсус тактик тайёргарлигидан амалий машғулотлар жараёнлари / / Самарқанд шаҳрида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлди / / Минскда IIV ва Миллий гвардия оператив-жанговар гуруҳлари ўртасида амалий (тактик) ўқ отиш бўйича IV-очиқ турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси махсус вазифаларни бажарувчи жанговар бўлинмаси ҳам иштирок этиб, Беларус, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия каби давлатларнинг 16 та жамоалари ўртасида фахрли 2-ўринни қўлга киритди // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия махсус бўлинмалари билан тоғли ҳудудларда тактик-ўқув машғулотлари олиб борилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди 

Ўз O'z Ру En

“БАХШИЧИЛИК САНЪАТИ” БЎЙИЧА КЎРИК ТАНЛОВ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ СУРХОНДАРЁДА 

Ўтган ой мобайнида Миллий гвардия барча ҳудудий бўлинма ва муассасаларида “Бахшичилик санъати” бўйича кўрик танловнинг вилоят босқичлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Ҳайъат аъзоларининг одилона ҳукмига кўра саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган ҳарбий хизматчи ва ходимлар кеча мамлакатимизнинг жанубидаги гавҳари Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида жам бўлдилар.
Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул раҳбарлари ҳамда вилоят ҳокимлиги масъуллари, Термиз темирйўл вокзалида иштирокчиларни тантанали равишда кутиб олишди. 
Иштирокчилар учун Термиз шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилиб, Сурхон воҳасининг ўтмиши, бой маданий меъроси, қадриятлари ва тарихига оид батафсил маълумотлар билан яқиндан таништирилди. Бу жараёнда “Ал Ҳаким Ат Термизий”, “Султон Саодат” тарихий мажмуаларига борилиб, аждодларимизнинг порлоқ хотираси ёдга олинди. 
Шунингдек, “Термиз археология музейи” ҳамда “Маданият ва тарих музейига” ташриф буюриб, музей экспонатларидан жой олган ноёб ашё ва коллекцияларда халқимизнинг минг йиллик анъаналари, қадриятлари акс этганлигининг гувоҳи бўлдилар. Ҳозирда барча тадбир қатнашчилари финал босқичга қизғин тайёргарлик кўришмоқда.
Text to speech