Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

БАЙРАМ АРАФАСИДА "АЁЛЛАР МУРУВВАТ УЙИ"ГА ТАШРИФ БУЮРИЛДИ

Меҳр, мурувват ҳамда саховат энг муқаддас туйғулардир. Шу боис байрам муносабати билан меҳр-мурувват уйларида меҳнат қилаётган ҳамда ушбу маскандаги бошқалардан саломатлик жиҳатидан ажралиб турадиган аёлларимиз ҳолидан хабар олиш мақсадида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходималари Бухоро шаҳар аёллар "Мурувват" уйига ташриф буюришди.
Ташриф давомида қалблари пок фидоий шифокорларга ҳамда мурувват уйида яшовчи хотин-қизларга тақдим этилган гуллар ҳамда эсдалик совғалар уларни эзгу фаолиятларини давом эттиришида янада рағбат бўлди десак, ҳеч муболаға бўлмайди.
Таъкидлаш жоизки, бу маскандагилар бошқалардан нафақат саломатлик жиҳатидан, балки меҳр-мурувватга ташналиклари билан ҳам ажралиб туради. Уларнинг баъзилари ногиронлиги бўлган, жисмонан ўзгалар кўмагига муҳтож аёллардир. Тадбирда, мурувват уйида истиқомат қилувчи 255 нафар аёллар ҳамда тиббиёт ходимларига совғалар билан бир қаторда, озиқ-овқат тўпламлари, санитария-гигиена воситалари ва кийим-кечаклар тақдим этилди.
Мазкур тадбирда Бухоро вилояти ҳокими ва Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи нозик хилқат вакилларини байрам билан муборакбод этиб, самимий тилакларини билдирдилар. Тадбир хотин-қизлари учун намойиш этилган концерт дастури ва безатилган байрам дастурхони билан давом этди.

Text to speech