Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Банкомат олдидаги ёнғин ходимларнинг саъй-ҳаракати туфайли ўз вақтида бартараф қилинди.

Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 19:39 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Қўриқлаш бўлимига Миллий банк Ғузор тумани филиали олдидаги 24/7 банкоматидан “ташвиш” хабари келиб тушган.
Хабарга асосан ТҲГ ходимлари воқеа жойига етиб борганда, мазкур банкомат олдидаги ахлат қутиси ёнаётганлиги маълум бўлган ва ёнғин ходимлар томонидан бартараф этилган.
Ҳолат бўйича банк масъул ходимлари чақиртирилиб текширилганда банкоматга ҳеч қандай зарар етмаганлиги ва у ишчи ҳолатда эканлиги маълум бўлган.
Бу вақтда банкомат жойлашлган хона ташқарисида нотаниш аёл бўлган. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида банк видеокузатув камераси орқали текширилганда ёнғин мазкур фуқаро томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Ходимлар воқеа сабабларини аниқлаш учун фуқарони ҳудуддаги ички ишлар ходими хонасига таклиф қилган, бироқ фуқаро ёнида бўлган ўткир тиғли жисм (пичоқ) билан уларга қаршилик кўрсатишга уринган. Шундан сўнг, фуқаро мажбуран ИИО га олиб борилган.
Дастлабки суриштирув ишларида ушбу фуқаро Х.М эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech