Байрам арафасида “Функционал кўпкураш” тури бўйича мусобақа ташкил этилиди
Юртимиз бўйлаб бош қомусимиз, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан жойларда кўплаб тадбирлар ташкилланмоқда. Хусусан, Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси ҳамда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Туризм ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 7 декабрь куни Фарғона шаҳридаги И.Каримов номидаги театр ва санъат саройи ишчи-хизматчилари ўртасида спортнинг “Функционал кўпкураш” тури бўйича мусобақа ташкил этилиб,иштирокчилар қисқа масофага югуриш, тош кўтариш, эстафета, стол тенниси, арқон тортиш шартлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақа барчага бирдек манзур бўлди ҳамда келгусида шу каби мусобақаларни кўпроқ ташкил этиш юзасидан таклифлар берилди.
Якуний натижаларга кўра ғолиб деб топилган иштирокчилар Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.