Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Байрам арафасида муносиб туҳфа. Мирзо Улуғбек тумани Қўриқлаш бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги ҳамда "14-январь Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан барча куч тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг шахсий таркиби иштирокида "Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!" шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда. Сана арафасида ҳарбий хизматчилар ва ходимларининг иш шароитини яхшилаш ва замон билан ҳамнафас фаолият юритишлари учун инновацион технологиялар билан жиҳозланган маъмурий иншоотлар қуриб фойдаланишга топширилмоқда. Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари учун ҳам қисқа фурсатда барча қулайликларга эга, шинам хизмат биноси янгидан қайта таъмирдан чиқарилди. Ушбу маъмури иншоотнинг очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Ш.Эргашев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этишди. Тадбирда Миллий гвардия қўмондони сўзга чиқиб, сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар натижасида қўриқлаш хизмати фаолияти такомиллашиб, соҳага бир қатор янгиликлар киритилганлигини таъкидлади ва барчани 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди.
Шунингдек, бир қатор ходимларга Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан навбатдаги махсус унвонлар ва рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди. Шу билан бирга мазкур бинонинг қурилиш таъмирлаш ишларида ўз ёрдамини кўрсатган туман ҳокими ва қурувчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шундан сўнг анъанага кўра рамзий лента кесилиб, меҳмонларга бинода ходимларнинг хизмат олиб боришлари учун яратилган шароитлар билан таништирилди. Ахборот таҳлил ва мониторинг, маънавият ва маърифат, руҳий енгиллаштириш, замонавий инновацион технологиялар хоналари шулар жумласидан. Бундан ташқари ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлиги учун ҳам электрон тир ва спорт зали барпо этилган.

Text to speech